730
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мазкур моддада субъектив сабаблар
туфайли икки тарафлама
шартноманинг бажарилмаслиги оқибатлари тўғрисида сўз
юритилмоқда. Аммо ФКнинг 349-моддасида назарда тутилгандек,
агар объектив сабаблар туфайли бажариш мумкин бўлмай қолса, ФК
336-моддасининг қоидалари татбиқ этилмайди.
қарздор жавобгар бўладиган ҳолатларга хусусан, 333-моддада
ифодаланган форс-мажор ҳисобланмайдиган (қарздорнинг шартнома
бўйича шериклари томонидан
мажбуриятларнинг бузилиши,
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги,
қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги ва ҳ.к.) ҳолатлар
киритилади. Бундай ҳолатларда кредитор шартномадан бир
томонлама
воз кечишига, бу эса ўз-ўзидан унинг бекор бўлишига
олиб келади, шунингдек, шартномани
бажармаслик сабабидан етка-
зилган зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
шуни унутмаслик керакки, мазкур модда меъёрлари диспозитив
хусусиятга эга. қонунда ёки шартномада бошқача қоидалар кўзда
тутилиши мумкин.
337-модда. Ижронинг қарздор ва кредитор томонидан
кечиктириб юборилиши
Do'stlaringiz bilan baham: