728
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мазкур модданинг
асосий мазмуни шундаки, мажбуриятнинг
ижросини учинчи шахсга ўтказилиши айни вақтда мажбуриятнинг
ўзи ҳам ўтказиб
берилишини англатмайди, шу муносабат билан
учинчи шахснинг хатти-ҳаракатлари бўйича жавобгарлик қарздор-
нинг ўз зиммасида қолади.
Учинчи шахс қарздор билан шартнома асосида унинг мажбу-
риятларини бажараётган юридик шахс ҳам, фуқаролар ҳам бўлиши
мумкин. Фуқаролар агар қарздор
юридик шахснинг ходим лари
ҳисобланса, учинчи шахслар жумласига кирмайди. Учинчи шахслар
қарздор билан муносабатларда иккиламчи ижарачилар, ташувчилар
(транспорт экспедицияси шартномаси асосида) ва ҳ.к.
сифатида
намоён бўлиши мумкин.
мазкур модда меъёрлари диспозитив хусусиятга эга, яъни
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бевосита ижрочи бўлган
учинчи шахсга жавобгарлик юкланиши белгилаб қўйилиши мум-
кин. масалан, ФКнинг 408-моддасига мувофиқ сифатсиз товар ни
алмаштириб бериш ёки нуқсонни текинга бартараф этиш тўғриси-
даги талаб сотувчига ёки ишлаб чиқарувчига қўйилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ижрони учинчи шахсга топширган қарздорга
кредитор томонидан
жавобгарлик юклатилганда, учинчи шахснинг
мажбуриятни бажариш бўйича қарздор билан тузилган битимида
белгиланган учинчи шахс жавобгарлигининг ҳажми,
шартлари
ва асослари аҳамият касб этмайди. шу муносабат билан учинчи
шахснинг мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод этилиши қарздорни ушбу
мажбурият бўйича кредитор олдидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: