724
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларининг
муайян тоифадаги ишти-
рокчиларини қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай иқтисодий шароит
яратиб бериш учун жорий этилади.
Таъкидлаш жоизки, бундай чекловлар бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар билан эмас, фақат қонун билан белгиланиши мумкин.
Кодекснинг ўзида ҳам жавобгарликка чеклов қўйилган бир неча
қоидалар кўзда тутилган. хусусан,
мЧЖ иштирокчилари жамият
фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари устав фондига қўшган
ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (62-м.), кафолатда
назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти
кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади (308-м.),
қарздор томонидан мажбурият бузилган ҳолда
зарарни эмас, фақат
неустойкани ундириб олинади (325-м.).
2. шу билан бирга, ФК 332-моддасининг 2-қисми истеъ-
молчи сифатида намоён бўлувчи фуқароларнинг,
яъни фойда олиш
билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда товар, иш ёки хизматни сотиб
олмоқчи, буюртма буюрмоқчи бўлган шахснинг манфаатларини
ҳимоя қилишга йўналтирилган. Бинобарин у хусусий тадбиркорларга
нисбатан татбиқ этилмайди.
Агар истеъмолчи сифатида намоён бўлаётган фуқаро
кредитор
бўлса, қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклашга қаратилган ҳар
қандай келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу
тури ёки ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан
белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб
чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса.
масалан, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги
қонунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузганлик учун хизмат кўрсатувчи (ижро
этувчи, сотувчининг) жавобгарлиги аниқ ҳажмларда
белгилаб
қўйилган, шу боис сотувчи (ижро этувчи, хизмат кўрсатувчи)нинг
жавобгарлигини чекловчи ҳар қандай келишув ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: