Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Жавобгарлик ва мажбуриятни асл ҳолида


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

330-модда. Жавобгарлик ва мажбуриятни асл ҳолида 
бажариш
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда 
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл 
ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутил ган бўлмаса, мажбурият бажарилмаган тақдирда зарарни қоп-


721
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
лаш ва унинг бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш қарздорни 
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади.
Кечиктириб юбориш оқибатида ўзи учун аҳамиятини йўқотган 
(ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисми) ижрони кредиторнинг 
қабул қилишдан бош тортиши, шунингдек воз кечиш ҳақи тарзида 
белгиланган неустойкани тўлаш (ушбу Кодекснинг 342-моддаси) 
қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади.
1. шарҳланаётган модданинг меъёрлари муҳим амалий аҳамиятга 
эга. Бу меъёрларда қарздор томонидан мажбуриятни бажармаслик 
ёки лозим даражада бажармаслик шаклида бузганлик учун неустойка 
тўланган ва зарарлар қопланган ҳолатда мажбуриятнинг тақдири 
белгилаб берилган (қар. ФК, 324-моддага шарҳ).
Умумий қоидага кўра, мажбурият уни лозим даражада 
бажарилгандан кейин бекор бўлади (ФК, 341-м.). шу муносабат билан 
мажбурият лозим даражада бажарилмаган ҳолда, неустойканинг 
тўланиши ва зарарнинг қопланиши пировард натижада мажбурият-
нинг бекор бўлишига олиб келмайди, яъни қарздор унинг ҳақиқатда 
бажарилиши учун жавобгар ҳолича қолаверади.
Айни вақтда, мажбурият бажарилмасдан, зарар тўлиқ қопланган 
ва неустойка тўланган бўлса, мажбурият бекор бўлади. Бу ҳолда 
қонун кредитор мажбуриятнинг бажарилишига мос келадиган товон 
ҳақи олишлигини назарда тутади.
Аммо кўрсатиб ўтилган иккала ҳолат ҳам диспозитив меъёр 
ҳисобланади, яъни қонунда ва шартномада бошқача ҳолатлар кўзда 
тутилиши ҳам мумкин. хусусан, ФКнинг 436-моддасида сотувчи 
чакана олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятни бажармаган 
тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини мажбу-
риятни асл ҳолида бажаришдан озод этмаслиги кўрсатилган. 
Ёинки, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 
қонуннинг 19-моддасида ижрочи томонидан мажбуриятни бажарма-
ганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка (пеня)
нинг тўланиши ва зарарнинг қопланиши уни мажбуриятни асл 
ҳолида бажаришдан озод этмайди, деб кўрсатилган.
ФК 337-моддаси 2-қисмида ва ФКнинг 342-моддасида қарздорни 
мажбуриятни ҳақиқатда бажаришдан озод этилишининг баъзи бир 
ҳолатлари таъкидлаб ўтилган. масалан, кечиктирилиши муносабати 
билан ўз аҳамиятини йўқотган мажбурият ижросини агар 
кредиторнинг ўзи қабул қилишдан бош тортса, шунингдек, тарафлар 


722
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
неустойкани воз кечиш ҳақи тарзида белгилаган бўлса, зарарнинг 
қопланиши ва неустойканинг тўланганлиги қарздорни мажбуриятни 
асл ҳолида бажаришдан озод қилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling