Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Субсидиар жавобгарлик


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet341/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

329-модда. Субсидиар жавобгарлик
Қонун ҳужжатлари ёки мажбурият шартларига мувофиқ асосий 
қарздор бўлган бошқа шахснинг жавобгарлигига қўшимча равишда 
жавобгар бўлган (субсидиар жавобгарлик) шахсга талаблар қўйишдан 
олдин кредитор асосий қарздорга талаб қўйиши керак.
Агар асосий қарздор кредиторнинг талабини қондиришдан бош 
тортса ёки кредитор ундан қўйилган талабга оқилона муддатда жавоб 
олмаган бўлса, бу талаб субсидиар жавобгар бўлган шахсга қўйилиши 
мумкин.
Кредитор асосий қарздорга бўлган ўз талабини қондиришни 
субсидиар жавобгар шахсдан талаб қилишга ҳақли эмас, башарти 
бу талаб асосий қарздорга муқобил талабни ҳисобга ўтказиш ёки 
маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб олиш йўли билан 
қондирилиши мумкин бўлса.
Субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан қўйил ган 
талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни огоҳлан-
тириши, борди-ю бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса – 
асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак. Акс ҳолда 
асосий қарздор ўзининг кредиторга қарши эътирозларини субсидиар 
жавобгар шахснинг регресс талабига қарши қўйиш ҳуқуқига эга.
1. мазкур моддада қарздорга қўйилаётган талабларни мазкур 
асосий қарздорнинг мажбуриятлари бўйича қўшимча жавобгарликка 
эга бўлган бошқа (учинчи) шахс ҳисобидан қаноатлантириш орқали 
кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари 
кўзда тутилган. Бундай жавобгарлик субсидиар жавобгарлик 
деб аталади ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ёки мажбурият 
шартларида кўзда тутилиши мумкин.
масалан, ФКнинг 63-моддасига биноан қўшимча мажбуриятли 
жамиятнинг иштирокчилари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан 
ўз мол-мулклари билан субсидиар жавобгардирлар (шунингдек 69, 
73, 76, 77-моддаларга қар.). Ёки ФКнинг 48-моддасига мувофиқ, 


719
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) унинг муассиси 
(иштирокчиси) бўлган шахснинг ёхуд мазкур юридик шахс учун 
мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс 
мол-мулки эгасининг ноқонуний ҳаракатлари билан вужудга келган 
бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган ҳолда бундай 
шахсга унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юкла-
тилиши мумкин.
Агар учинчи шахснинг субсидиар жавобгарлиги кредитор билан 
асосий қарздор ўртасидаги шартнома асосида киритилган бўлса, ана 
шундай жавобгарликни ўрнатиш учун учинчи шахснинг розилиги 
зарур.
Субсидиар жавобгарлик юклатилган шахсга талаб қўйишнинг 
муҳим шарти талабни ундан олдин асосий қарздорга қўйишдан 
иборат. шу тариқа субсидиар жавобгарликнинг мавжуд бўлишлиги 
асосий қарздорнинг жавобгарлиги билан боғлиқлигини тасдиқлайди. 
Фақат асосий қарздор кредитор талабини бажаришдан бош торт-
ганда ёки уни жавобсиз қолдиргандагина, кредиторнинг талаби 
субсидиар жавобгарликни олган шахсга қўйилиши мумкин. Бу 
ҳолда сабабларидан қатъий назар, асосий қарздорнинг бош торти-
ши ноқонуний бўлиши шарт, акс ҳолда кредитор субсидиар 
жавобгарликни олган шахсга талаб қўя олмайди.
2. ФКнинг 343-моддасига кўра, муқобил ўхшаш талаб ҳисобга 
ўтказилиши билан мажбурият бекор бўлади, ҳолбуки, ҳисобга 
ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси (эрки) кифоя қилади. шу 
қоидадан келиб чиққан ҳолда, агар асосий қарздорнинг кредиторга 
нисбатан қарши муқобил талаби мавжуд бўлса ва уни қўйса, бу 
ҳолда кредитор ўзининг асосий қарздорга қўяётган талабини 
қаноатлантиришни субсидиар жавобгарликни олган шахсдан талаб 
қила олмайди. Башарти, муқобил талаб кредитор талабларини тўлиқ 
қопламаган ҳолатда, зиммасига субсидиар жавобгарликни олган 
шахсга муқобил талаб билан қопланмай қолган қисми юзасидан 
талаб қўйилиши мумкин.
3. маблағларни низосиз ундириб олиш кредитор талабини, 
шу жумладан, бюджетга тўловлар бўйича талабни қондириш 
усулларидан бири ҳисобланади ва маблағларни низосиз тартиб-
да тўловчи ҳисоб варағидан чиқариб бериш тўғрисидаги олувчи-
нинг инкассо топшириғидан иборат бўлади. Бунда инкассо 
топшириқномаси қўйилишининг қонунийлиги бўйича жавобгарлик 


720
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
инкассо топши риқ номасини қўйган шахсга юклатилади. Низосиз 
ундириб олишга фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
ҳолатларда йўл қўйилади. маблағларни низосиз ундириб олишни 
амалга ошириш тартиби, шу жумладан уни амалга ошириш асослари 
ва инкассо топшириқномаси қўйишга ваколатли органлар рўйхати 
«Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни 
амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгилаб қўйилган 
(15.04.2002 й., рўйх. № 1122).
шу муносабат билан, агар кредиторнинг талаби маблағларни 
асосий қарздорнинг ҳисоб варағидан низосиз усулда ундириб олиш 
билан қаноатлантиришнинг имкони бўлса, кредитор ўзининг асосий 
қарздорга бўлган талабини қондиришни субсидиар жавобгар шахсдан 
талаб этиши мумкин эмас.
4. Субсидиар жавобгарлик асосий қарздорнинг жавобгарлигидан 
келиб чиқиши сабабли, шунингдек, кейинчалик асосий қарздорга 
регресс талаб қўйилиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли, ФК 329-
моддасининг 4-қисмида кредитор талабини субсидиар жавоб-
гарликни зиммасига олган шахс томонидан қаноатлантиришга 
нисбатан муайян талаблар қўйилган. Бу нарса, шунингдек, асосий 
қарздор кредитор талабини бажармаслик учун тўлиқ равишда 
қонуний асосларга эга бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ. шу 
сабабли субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан 
қўйилган талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни 
огоҳлантириши, борди-ю, бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган 
бўлса асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак. 
Бу асосий қарздорнинг манфаатларига ҳам, шунингдек, субсидиар 
жавобгарликни зиммасига олган шахс манфаатларига ҳам хизмат 
қилади. Бу талаб бажарилмаган тақдирда субсидиар жавобгарликни 
олган шахс регресс талабига асосий қарздор кредиторга қарши 
қўйиши мумкин бўлган эътирозларни билдиришга ҳақли.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling