Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
Ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли
етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида жавоб беради. Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни тўлашни талаб қилиши мумкин. Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади. 1. Ижронинг кечиктириб юборилиши ФКнинг 242-моддасида кўзда тутилган мажбуриятни бажармаслик ҳолати ҳисобланади. масалан, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбу- 731 24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик риятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт (қар. ФКнинг 242-моддасига шарҳ). шарҳланаётган моддада ижронинг қарздор томонидан бўлгани каби, худди шунингдек, кредитор томонидан ҳам кечиктирилиши тўғрисида сўз юритилмоқда. қарздор томонидан кечиктириш содир бўлганида у кредитор олдида қуйидагилар учун жавоб беради: – кечиктириш орқали етказилган зарар учун, бу ҳолда мажбу- риятнинг ўзи амал қилишда давом этади; – кечиктирилган давр ичида тасодифан мажбуриятни бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолат вужудга келса (ФК 349-м.), бунда у кредиторга мажбуриятни бажармаслик сабабли етказилган зарарни тўлайди (ФК 324-м.). масалан, ижара муддати тугаганидан кейин ижарачи ижарага берувчига мол-мулкни қайтариб бермади ва кейинчалик ушбу мол-мулк табиий офат туфайли нобуд бўлди. Бу ҳолатда қарздор мол-мулкнинг нобуд бўлиши сабабли кредиторга етказилган зарарни қоплаши шарт. қарздор томонидан ижрони кечиктиришнинг бошқа бир оқибати шундаки, агар ана шу кечиктириш муддати ичида кредитор учун мажбуриятнинг бажарилиши аҳамиятини йўқотган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши мумкин. Кредитор бош тортганидан сўнг зарарни тўлаб беришни талаб қилиши мумкин (ФК 324-м.). Умумий қоидага кўра, кредитор мажбуриятнинг бажарилиши аҳа- мия тини йўқотганлигини исботлаши шарт эмас, акс ҳолда эса қарздордан исботлаш талаб этилади. Таъкидлаш жоизки, кредитор ўзининг ижрони қабул қилишдан бош тортиш ҳуқуқидан ижрони қабул қилиб олиш амалга оширилишидан аввал фойдаланиши мумкин, акс ҳолда у ушбу ҳуқуқдан маҳрум бўлади. Кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бош тортиши ҳар қандай ҳолатда ҳам мажбуриятнинг бекор бўлишига ёки унинг ўзгартирилишига олиб келади. шу сабабли ФКнинг 384-моддасига кўра, бош тортиш ҳам бошқа мажбуриятни вужудга келтирувчи битим шаклида расмийлаштирилиши зарур. 2. Кредитор томонидан ижрони кечиктирилиши борасида шарҳланаётган моддада фақат бу тушунчанинг таърифи берилган, бундай кечиктиришнинг оқибатлари эса ФКнинг кейинги иккита моддасида (338 ва 339) келтирилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кредитор томонидан кечиктириш қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажариши имкониятлари масаласига бориб тақалади. 732 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ масалан, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарди, кредитор эса уни қабул қилмайди. Эътиборни қарздор томонидан мажбурият айнан лозим даражада бажарилганига қаратиш лозим. қарздор лозим даражада бажарилмаган мажбуриятни таклиф этган ҳолда эса кредитор кечиктирган деб ҳисобланмайди. Ёинки, кредитор қонун, шартнома талабларига биноан ёки бошқа шароитлар сабабли айрим хатти-ҳаракатларни амалга оширмагани туфайли қарздор ўз мажбуриятини бажариши мумкин бўлмайди. масалан, юк жўнатувчи транспорт ташкилотига юкларни ташиш учун олдиндан пул ўтказилишини амалга оширади, бироқ кредитор сифатида жўнатиладиган юкларни ўз вақтида тақдим этмаган ҳолатни кўрсатиш мумкин. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling