Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

339-модда. Ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун 
кредиторни жавобгарликдан озод қилиш
Агар кредитор ижронинг кечиктириб юборилиши қонунга мувофиқ 
ёки кредиторнинг топшириғи билан ижрони қабул қилиш вазифаси 
юклатилган шахслар қасддан иш тутганлиги ёки эҳтиётсизлиги 
туфайли келиб чиққанлигини исботласа, у ижронинг кечиктириб 
юборилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
мазкур модда моҳиятан ФК 338-моддасининг 1-қисмида кўзда 
тутилган кредиторни кечиктириб юбориш учун жавобгарликдан 
озод этиш асосларини (қарздор томонидан қасддан иш тутиш ва 
қўпол эҳтиётсизлик) тўлдиради. Агар кредиторнинг кечиктириб 
юбориши қонун томонидан ёки кредитор топшириғи билан ижрони 
қабул қилиб олиш топширилган шахсларнинг айби билан юзага 
келган бўлса, у кечиктириб юборганлик учун жавобгарликдан 
озод этилади. Юқорида кўрсатилган шахсларнинг айбдорлигини 
исботлаш вазифаси кредиторга юклатилади. Таъкидлаш жоизки, 
умумий қоидага кўра, кредитор кечиктириб юбориш енгиб бўлмас 
куч таъсири остида вужудга келганлигини исботлаган ҳолда ҳам 
жавобгарликдан озод этилади.


734
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
25-боб. мАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
340-модда. мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари
мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада 
назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга 
қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина 
йўл қўйилади.
шарҳланаётган модда тарафлардан бирининг талаби билан 
мажбуриятнинг тўлиқ ёки қисман бекор бўлиш асосларини, 
шунингдек, мажбуриятнинг бекор бўлиш имкониятининг чекланиши 
қоидаларини белгилайди. Чеклов умумий қоидаларга кўра мажбу-
риятнинг бекор қилиниши фақат тарафларнинг келишувига асосан 
амалга оширилиши мумкинлигидан келиб чиқади.
қолган жиҳатдан мазкур модда умумий йўналтирувчи ва бланкет 
(ҳаволаки) меъёрлардан иборат. Жумладан, ФКнинг кейинги 341, 
342, 352 ва б. моддаларида мажбуриятни бекор қилишнинг қатор 
асослари назарда тутилган. ФКнинг 382, 541, 542, 547, 627 ва б. 
моддаларида тарафлардан бири мажбуриятни бекор қилиш талабини 
қўйиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар кўзда тутилган. ФКнинг 
361-моддасида агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим 
бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг 
биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш 
ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган 
мажбуриятлар бекор бўлиши белгилаб қўйилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling