Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Шартноманинг амал қилиши


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet366/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

357-модда. Шартноманинг амал қилиши
Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар 
учун мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг 
шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан 
қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати 
тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор 
бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин.
Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни 
бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача 
амал қилади, деб ҳисобланади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни 
бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.


755
26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари
мазкур модда муҳим амалий аҳамиятга эга, зеро шартноманинг 
кучга кириш, яъни фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг 
тарафлар учун вужудга келиш пайтини аниқлаштириб беради. 
шартнома имзоланган пайтидан кучга киради ва тарафлар учун 
мажбурий аҳамият касб этади, демакки, бажарилиши шарт бўлади.
Умумий қоидага кўра, шартнома орқага қайтиш кучига эга эмас. 
Фақат тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартлари бу шартнома 
тузилгунча даврдаги тарафларнинг муносабатларига нисбатан 
тадбиқ этилишини келишиб олишлари мумкин. шартномада у 
орқага қайтиш кучига эга эканлиги тўғрисида аниқ белгиланган 
бўлмаса, бу борадаги ҳар қандай талабларга шартнома орқага қайтиш 
кучига эга эмас, деган талқин билан жавоб берилади. Равшанки, 
шартномавий муносабатлар қонун ҳужжатларига, тузилган 
шартномага ёки унинг моҳиятига зид бўлиши мумкин эмас. Акс 
ҳолда, тузилган шартноманинг шартларини тарафларнинг ўтмишдаги 
муносабатларига тадбиқ этиб бўлмайди.
ФКнинг 357-моддаси мазмунидан шартноманинг амал қилиш 
муддатининг тугаганлиги ўз-ўзидан мажбуриятнинг бекор бўли-
шини англатмайди. масалан, қарз шартномасининг амал қилиш 
муддати тугаганлиги қарздорнинг кредитор олдидаги олган пул 
суммасини қайтариб бериш бўйича мажбуриятининг тугаганлигини 
билдирмайди. шу билан бирга, қонунда ёки шартномада шарт-
номанинг амал қилиш муддатининг тугаши билан шарнома бўйича 
мажбуриятнинг ҳам тугаши белгилаб қўйилган бўлиши мумкин. 
хусусан, ФКнинг 298-моддасига мувофиқ кафолат шартномасида 
кўрсатилган амал қилиш муддати тугаши билан кафиллик муддати 
ҳам тамом бўлади.
шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг 
шартнома бўйича мажбуриятларининг бекор бўлишига олиб келма-
гани сабабли, тарафлар мажбуриятни бузганлик учун шартноманинг 
амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам жавобгарликдан озод 
бўлмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling