Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
27-боб. ШАРТНОмА ТУЗИШ
364-модда. Шартнома тузиш тўғрисидаги асосий қоидалар Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартла- ри юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжат- ларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек, тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. 1. ФКнинг 353-моддасида таъриф берилганидек, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувига шартнома дейилади. шарҳланаётган моддада шартноманинг тузилишини унинг барча муҳим шартлари юзасидан келишувга эришиш билан боғланган. муҳим шартлар деганда шартномани тузиш учун зарур ва етарли бўлган шартлар англашилади, яъни агар ана шундай шартлардан лоақал биттагинаси келишилган бўлмаса, шартнома тузилган деб ҳисобланмайди. 2. муҳим шартларга биринчи навбатда шартноманинг нарсаси (нарсаси) тўғрисидаги шартлар киритилади. шартномалар айнан нарсасига кўра бир-биридан ажратилади. масалан, олди-сотди шартномаси, айирбошлаш шартномаси, мулк ижараси шартномаси, пудрат шартномаси ва ҳ.к. шу тариқа шартноманинг нарсаси битта шартномани бошқасидан ажратиб олишда енгиллик яратади, шартнома доирасида амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларнинг хусусиятига қараб уларни ажратиб олиш эса анча мушкул. масалан, топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил ваколат берувчи учун 767 27-боб. шартнома тузиш ва унинг ҳисобидан муайян юридик хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини олади, аммо комиссия шартномаси доирасида комиссионер комитентнинг топшириғи билан ва унинг ҳисобидан битимларни амалга ошириш мажбуриятини олади. Бу ҳолатда шартномаларни нарсасига кўра ажратиб олиш жуда осон: топшириқ шартномаси бўйича ишончли вакил ваколат берувчи номидан ҳаракат қилади, комиссия шартномаси бўйича комиссионер – ўз номидан ҳаракат қилади. Бундан ташқари, у ёки бу шартноманинг муҳим ва зарур шартлари қонунчилик билан белгилаб қўйилиши мумкин. хусусан, ФКнинг 488-моддасига мувофиқ сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти бу шахсларнинг сотилаётган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган рўйхати ҳисобланади. ФКнинг 768-моддасига биноан номига омонат қўйилаётган фуқаронинг исмини ёки юридик шахснинг номини кўрсатиш банк омонати тўғрисидаги тегишли шартноманинг муҳим шарти ҳисобланади. шартномаларнинг муҳим шартлари, шунингдек, ФКнинг 853, 929-моддаларида ҳам ўрнатилган. 3. шартнома тарафларнинг келишуви бўлиб ҳисоблангани учун, тарафлар ёки улардан биронтаси у ёки бу масалада келишувга эришиш зарурлигини талаб қилса, бу ҳам шартноманинг муҳим шартини ташкил этади. Бунда тарафнинг баён қилиш шакли оғзаки ҳам, ёзма равишда ҳам бўлиши мумкин. шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришиш – шартнома тузишнинг зарур шарти, аммо якка-ю ягона шарти эмас. шартнома тегишли ҳолатда талаб этиладиган шаклда расмийлаштирилгандагина тузилган деб ҳисобланади. қонун- нинг шакл борасидаги талабларига риоя этмаслик шартнома мажбуриятларининг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Тарафлар келишиб олган шаклга риоя этмасдан расмийлаштирилса, шартнома тузилмаган деб эътироф этилади. масалан, ФКнинг 292-моддасида кафиллик шартномаси учун ёзма шакл қўлланиши белгилаб қўйилган, тегишинча, бу шартноманинг барча муҳим шарт- лари юзасидан келишувлар ҳам ёзма равишда амалга оширилиши шарт. хуллас, шарҳланаётган моддада «оферта» шартномани тузиш борасидаги таклифни ва «акцепт» таклифнинг қабул этилишини 768 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ ифодаловчи тушунчалар сифатида таърифланган. Оферта ва акцептга махсус моддалар бағишланган (қар. ФКнинг 367–375-моддаларига шарҳ). Бу тушунчалар шартномани тузиш жараёни билан чамбарчас боғлиқ, зеро шартнома тарафлардан бири томонидан оферта йўллаши ва бошқа томон уни акцептлаши орқали тузилади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling