Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Шартноманинг тузилиш пайти
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
365-модда. Шартноманинг тузилиш пайти
Оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси). 1. Бундан аввалги моддада (3-қисм) гап шартномани тузишнинг асосий қоидалари ҳақида кетган бўлса, шарҳланаётган моддада шартнома тузилган деб ҳисобланадиган пайт сифатида оферта йўллаган шахс томонидан унинг акцепти олинган пайт қайд этилмоқда. Кўпгина масалаларнинг ҳал этилиши шартнома тузилган пайтга боғлиқ, зеро унинг оқибатлари ана шу пайтдан бошлаб намоён бўла бошлайди. худди ана шу пайтда таклиф ва унинг қабул этилганлиги ниҳоясига етади. Давомийлигига кўра акцептни олиш таомили ҳар хил муддатда бўлиши мумкин. Баъзан у анча узоқ вақт чўзилиши (масалан, агар оферта бошқа минтақада яшовчи шахсга почта орқали йўлланган ва ундан жавоб олинишини бир неча кун кутишга тўғри келган бўлса), баъзан эса жуда қисқа вақт давом этиши мумкин (масалан, сотувчи бозордаги товарни муайян шартлар асосида сотилишини шахсан таклиф этади, харидор эса шу заҳоти уни харид қилиш истагини билдиради). Электрон тижоратда шартнома тузиш чоғида акцептдан иборат бўлган электрон ҳужжатни олинган пайт деб электрон ҳужжатнинг ахборот тизими орқали электрон ҳужжатини олувчи кўрсатган электрон манзилга келиб тушган пайт эътироф этилади. Тарафлар ягона ҳужжатни тузган чоғда (қар. ФКнинг 366-моддасига шарҳ) шартнома унинг тузилган ва имзоланган жойида ва пайтида тузилган деб ҳисобланади. 2. шу тариқа, умумий қоидага кўра, оферта йўллаган шахс томонидан унинг акцепти олинган пайтда шартнома тузилган деб ҳисобланади. Бироқ қонунда шартномани тузиш учун мол-мулкни топшириш зарурлиги белгилаб қўйилган бўлиши мумкин. хусусан, ФКнинг 185-моддасига кўра, шартнома асосида мол-мулк олувчида 769 27-боб. шартнома тузиш мулк ҳуқуқи, қоидага кўра, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бундай ҳолатларда оферта йўллаган шахснинг акцепт олган пайтдан эмас, тегишли мол-мулк топширилган пайтдан шартнома тузилган деб ҳисобланади. худди шу каби, ФКнинг 732-моддасига биноан қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан тузилган деб ҳисобланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling