Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Кечикиб олинган акцепт
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
374-модда. Кечикиб олинган акцепт
Акцепт тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга акцепт кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, акцепт кечиккан ҳисобланмайди. Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган акцептини қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган ҳисобланади. 1. мазкур модданинг қоидалари офертада акцепт муддати кўрсатилган ёки шундай муддат қонунда ўрнатилган ҳолатларда тадбиқ этилади. Бу ҳолда акцепт ўз вақтида жўнатилган бўлиши зарур, унинг кечикиб келиши эса кечикишининг сабабларидан қатъий назар, учинчи шахсларнинг (кўпинча почта, телеграф ва ҳ.к.) фаолияти билан боғлиқ бўлиши шарт. шарҳланаётган модданинг 1-қисми оферта йўналтирилган шахс- нинг манфаатларини ҳимоя қилади. Умумий қоидага кўра, агар акцептга оид билдириш ўз вақтида жўнатиб юборилган бўлса-ю, оферент уни кечикиб олган бўлса, ФКнинг 372-моддасига мувофиқ шартномани тузилмаган деб ҳисобланиши лозим бўлса-да, акцепт кечикиб қолган ҳисобланмайди. Фақат оферент акцептни жўнатган шахсни акцептни кечикиб олганлиги ҳақида зудлик билан огоҳ этган тақдирдагина, акцепт кечикиб келган деб ҳисобланади. шуни назардан қочирмаслик керакки, бундай хабар фақат оферент акцептни кечикиб олган ҳоллардагина юборилади, бу эса оферент акцепт йўлда келаётган пайтда ўз офертасини чақириб олишига йўл қўймайди. Акцепт тўғрисидаги хабарнома ёзма шаклда тузилгани сабабли, унинг олинганлиги тўғрисидаги билдириш ҳам ёзма бўлиши шарт. шу билан бирга акцепт тўғрисидаги хабарномани ўз вақтида жўнатиб юборган шахс унинг кечикишига айбли бўлган учинчи шахсга (почта, телеграф ва ҳ.к.) етказилган зарарни қоплаш талабини қўйишга ҳақли. Акцепт ўз вақтида жўнатилганлигига исбот бўлиб почта муҳрлари, штемпели, буюртма хат олинганини тасдиқловчи квитанциялар, алоқа бўлимининг маълумотномаси ва ҳ.к. хизмат қилиши мумкин. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми, айтиш мумкинки, оферент манфаатларини ҳимоя қилади. Агар акцепт кеч олинганлигига қарамай, оферент иккинчи тарафга зудлик билан мазкур акцептни ҳам қабул қилаверишини билдирса, шартнома тузилган ҳисобланади. Бинобарин, акцептга оид хабарнома юборган шахс, акцепт кечикканлиги важидан шартномани тузишдан бош тортишга ҳақли эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling