Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Акцептни чақириб олиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet381/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

371-модда. Акцептни чақириб олиш
Агар акцептни чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган 
шахсга акцептдан олдинроқ ёки у билан бир вақтда етиб келган бўлса, 
акцепт олинмаган ҳисобланади.
ФКнинг 365-моддасига мувофиқ оферта йўллаган шахс унинг 
акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. шу 
сабабли акцепт тўғрисида билдириш йўллаш орқали, уни йўллаётган 
шахс, ўзини ана шу акцепт билан боғлайди. Акцепт ҳам худди 
оферта каби чақириб олинмайди.
шу муносабат билан акцептни фақат офертани йўллаган 
шахсга, токи у акцептни олгунча бўлган муддат ичида хабар бериш 
орқали чақириб олиш мумкин. Бу ҳолда акцептни чақириб олиш 
тўғрисидаги билдириш офертани жўнатган шахсга акцептнинг 
ўзидан аввал (масалан, акцепт оферентга буюртма хат билан 
жўнатиб юборилган, аммо акцептни йўллаган шахс кейинроқ 
оферентни телеграмма билан акцептни чақириб олиш тўғрисида 
огоҳлантирган) ёки акцепт билан бир вақтда етиб келса, акцепт 
олинмаган деб ҳисобланади.


777
27-боб. шартнома тузиш
372-модда. Акцепт муддати кўрсатилган оферта асосида 
шартнома тузиш
Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта 
йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, 
шартнома тузилган ҳисобланади.
шарҳланаётган ва кейинги 373-моддада гап офертанинг турла-
ри – акцепт муддати кўрсатилган ва акцепт муддати кўрсатилмаган 
акцептлар ҳақида гап боради.
Акцепт учун муддат офертада календар санаси билан ҳам, 
шунингдек, муайян вақт қамрови билан ҳам (масалан, оферта 
юборилган кундан уч ой мобайнида) ифодаланиши мумкин.
Агар офертада ана шундай муддат кўрсатилган бўлса, оферент ўз 
офертасига жавобни ана шу бутун муддат ичида кутиши шарт. Бунда 
агар акцепт кўрсатилган муддат ичида олинса, офертада таклиф 
этилган шартлар асосида шартнома тузилган деб ҳисобланади. шу 
муносабат билан, акцепт учун белгиланган муддат ичида, токи 
дастлабки контрагентдан рад жавобини олмагунча, оферент бошқа 
шахс билан худди шундай шартнома тузишга ҳақли эмас. Акс 
ҳолда, офертани акцептлаган шахс оферентдан у билан тузилган 
шартноманинг бажарилмаслиги натижасида кўрган зарарни 
қоплашни талаб қилиши мумкин. масалан, оферентнинг офисини 
таъмирлаш ишларини бажариш тўғрисидаги офертани олган шахс ўз 
вақтида офертани акцептлаб, таъмирлаш учун зарур материалларни 
сотиб олади. Аммо оферент, офертада кўрсатилган муддатни кутиб 
ўтирмай, таъмирлаш ишларини бажариш юзасидан бошқа шахс 
билан шартнома тузади. Бундай ҳолатда биринчи контрагент мазкур 
тайёргарлик ишлари билан боғлиқ барча ҳаражатларни қоплаш 
талабини қўйиши мумкин.
Офертада кўрсатилган муддат ичида акцепт олмаган ҳолда 
оферент ўзи юборган офертадан келиб чиқадиган барча мажбурият-
лардан тўлиқ озод бўлади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   377   378   379   380   381   382   383   384   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling