Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ким ошди савдосини ташкил этиш ва уни


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

380-модда. Ким ошди савдосини ташкил этиш ва уни 
ўтказиш тартиби
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ 
аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ 
аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган 
шахсларгина қатнашадилар.
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, таш-
килотчи ким ошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз 
кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда, ҳар қандай ҳолда ҳам, ким 
ошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, ким ошди савдосига нима 
қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан ким ошди 
савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек 
бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Агар ким ошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи 
қўйилаётган бўлса, бўлажак ким ошди савдоси тўғрисидаги хабарда 
бунга бериладиган муддат кўрсатилиши керак.
Агар қонунда ёки ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақидаги хабарда 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хабар берган очиқ ким 
ошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ўтказишдан хоҳлаган 
вақтида, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин, танлов 
ўтказишдан эса – танлов ўтказиладиган кундан камида ўттиз кун 
олдин бош тортишга ҳақли.


789
27-боб. шартнома тузиш
Очиқ ким ошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан 
мазкур муддатларни бузиб бош тортган ҳолларда иштирокчиларнинг 
кўрган ҳақиқий зарарларини тўлаши шарт.
Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танлов ташкилотчиси хабар юборилганидан 
кейин айнан қанча муддатда ким ошди савдосидан бош тортганлигидан 
қатьи назар, ўзи таклиф этган иштирокчиларнинг реал зарарини 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling