Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Шартнома олдидан бўладиган низолар


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet387/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

378-модда. Шартнома олдидан бўладиган низолар
Шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликлар ушбу 
Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ қараб чиқиш учун судга берилган 
ҳолларда шартноманинг тарафлар ўртасида келишмовчиликлар 
чиқишига сабаб бўлган шартлари суд қарорига мувофиқ белгиланади.
мажбурий тартибда шартнома тузиш чоғида юз берган 
келиш мовчиликлар қараб чиқиш учун судга берилиши мумкин. 
Келишмовчиликлар тарафлар таклиф қилган шартнома шартларининг 
бир-бирига мос келмаслиги туфайли, шунингдек, бир тарафнинг уни 
тузишдан бош тортиши туфайли ҳам вужудга келиши мумкин.
ФКнинг 10-моддасига асосан, келишмовчиликлар умумий юрис-
дикция судлари (фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари), 
хўжалик суди ёки ҳакамлар судига топширилиши мумкин.
шартнома олдидан бўладиган низоларни тартибга солишнинг 
даъво қилиш тартибига риоя қилиш қонун томонидан назарда 
тутилмайди.
Суд томонидан шартноманинг фақат тарафлар ўртасида келиш-
мовчиликлар чиқишига сабаб бўлган шартлари белгиланади, 
яъни қолган шартлар томонларнинг ўзи билан белгиланади. Бун-
да суд томонидан оферентдан келган шартнома лойиҳасида, келиш-
мовчиликлар баённомасида бўлган шартлар маъқулланиши мумкин 
ёки суд ихтиёрига кўра бошқа шартлар белгиланади.
379-модда. Ким ошди савдосида шартнома тузиш
Агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, 
у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. 
Шартнома ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади.
Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган 
ташкилот ким ошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. 
Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси 
билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз 
номидан ҳаракат қилади.
Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда кўрсатилган ҳолларда ашёни 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   383   384   385   386   387   388   389   390   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling