Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet395/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

384-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш 
тартиби
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки 
бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади
башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи 
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги 
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки 
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган 
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда 
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш 
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
1. шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги кели-
шув ҳам бирламчи шартнома билан узвий боғланган шартнома 
ҳисобланади (ФК 382-моддага бўлган шарҳларга қаранг). шунга 


801
28-боб. шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
боғлиқ равишда қонун шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш 
ҳақидаги келишувни бирламчи шартнома тузилган шаклда 
тузилишини талаб қилади. шу билан бирга бу диспозитив меъёр дир, 
яъни у қонун ҳужжатлари, шартнома ёки ишга муомала одатларидан 
бошқача қоида келиб чиқмаганда қўлланилади.
масалан, ФК 837-моддасига мувофиқ, агар воситачи ёзма шаклда 
тузилган воситачилик шартномаси бўйича муайян вазиятдан келиб 
чиққан ҳолда, комитент манфаатларида шартнома шартларидан 
четга чиқишга мажбур бўлса ва бунда воситачи комитентга талабни 
олдиндан юбора олмаганда ёки оқилона муддат ичида ўзининг 
талабига жавоб олмаганда, шартнома шартларининг бундай ўзгари-
ши ёзма шаклни талаб қилмайди. Бу ҳолда, хабарномани юбориш 
имконияти туғилган пайтдан бошлаб, комиссионер томонидан 
шартнома шартларида йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида хабар-
нома юбориш етарлидир.
2. шарҳланаётган модда шартноманинг суд тартибида ўзгарти-
рилиши ёки бекор қилинишининг жуда муҳим тартибини белгилай-
ди. Судга мурожаат қилишдан олдин тарафлар шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақида келишувга эришишлари 
бўйича чоралар кўришлари даркор. Бунинг учун, шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилишда манфаатдор бўлган тараф 
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш таклифи билан бошқа 
тарафга мурожаат қилиши керак. Бунда таклифни кўриб чиқиш 
муддати таклифнинг ўзида ёки қонун ёки шартномада кўрсатилган 
бўлиши лозим. Белгиланган муддатда жавоб олмаслик, бундай 
муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан 
кейин ёки таклифга рад жавоби олинганидан кейин шартномани 
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши 
мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling