Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Офертага таклиф этиш. Оммавий оферта
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
369-модда. Офертага таклиф этиш. Оммавий оферта
Номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади. 774 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. 1. Битта ёки бир неча муайян шахсга йўлланадиган оферта- дан фарқли ўлароқ, бу ҳолда офертага таклиф номуайян шахс- лар доирасига йўналтирилади. шу билан бирга, бу ҳолат мазкур тушунчалар ўртасидаги ягона фарқ эмас. ФКнинг 367, 368-моддаларининг ва шарҳланаётган модданинг таҳлили уларнинг ўрта сидаги бошқа чегараловчи фарқларни ҳам аниқлаш имконини беради. хусусан, офертага таклиф шартнома тузилганлигини эмас, балки шахснинг шартнома тузиш ниятини англатади, унинг шартлари императив (мажбурий) хусусиятга эга эмас, яъни офертани олувчи шахс бошқа шартларни таклиф этиши мумкин, офертага таклиф бу таклифни киритаётган шахсни боғлаб қўймайди, унга нисбатан чақириб олинмаслик тўғисидаги талаб тадбиқ этилмайди, офертага таклиф юборган шахс шартнома тузишга мажбур қилинмайди. 2. Офертага таклиф этишга мисол тариқасида реклама қилиш, каталогларни, прайс-варақаларни, буклетларни, товар намуналарини тарқатишни ва бошқа шаклдаги номуайян шахслар доирасига йўлланган таклифларни кўрсатиш мумкин. шу билан бирга, бундай таклифга, агар у ФКнинг 367-моддаси талабларига жавоб берса ва бунга таклифнинг ўзида тўғридан-тўғри ишора қилинган бўлса, оферта сифатида қараш мумкин. Оммавий оферта – оферта турларидан бири. Аммо оммавий оферта бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, бу уни ФКнинг 367-моддасида кўзда тутилган офертадан ажратиб туради. хусусан, оммавий оферта муайян шахсга эмас, балки унга жавоб бериши мумкин бўлган ҳар қандай шахсга йўналтирилган бўлади, у офертада қўйилган шартлар асосида шартнома тузишга рози ҳар қандай шахс билан шартномани тузишга тайёр шахснинг хоҳиш-иродасини ёрқин ифодалаб туради, ҳолбуки, бунда жавоб берган шахслардан ҳеч қайсинисига устуворлик берилмайди. шарҳланаётган модда таҳлилидан офертага таклиф этиш билан оммавий оферта ўртасидаги фарқ кўриниб турибди. Офертага таклифдан фарқли ўлароқ, оммавий оферта шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олган бўлади, унда таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрса- 775 27-боб. шартнома тузиш тилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси равшан ифода топади, қолаверса, оммавий офертанинг шартлари императив хусусиятга эга, яъни уларни бус-бутунлигича ё қабул қилиш, ёки рад этиш мумкин, ҳатто офертани йўллаган шахснинг ўзи ҳам оферта мазмунини ўзгартириши мумкин эмас. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling