Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари 
ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини 
ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш 
тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш 
тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш 
тартиби.
Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда 
рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек, қонун 
ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. 
1. ФКда биринчи марта юридик шахс сифатида жамоат фондлари 
алоҳида ажратиб кўрсатилмоқда, жамоат фонди тушунчаси белги-
ланиб, унинг ҳуқуқий ва мулкий мақоми мустаҳкамланмоқда. 
мав жуд тушунчадан келиб чиқиб фондларни қуйидаги муҳим 
белгиларини фарқлаш мумкин:
а) фондлар нотижорат ташкилоти ҳисобланади;
б) фондлар аъзолик асосидаги ташкилот эмас;
в) фондлар жисмоний шахслар томонидан ҳам, юридик шахслар 
томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин;
г) фондлар ихтиёрий мулкий бадаллар асосида ташкил этилади;
д) фондлар ижтимоий, хайрия, маданий ва бошқа ижтимоий 
фойдали мақсадларни амалга оширади.
Айни пайтда фонднинг асосий белгиси бўлиб (гарчи у шарҳла-
наётган моддада кўрсатилмаган бўлса ҳам) устав мақсадларини 
амалга ошириш учун мол-мулкини шакллантиришнинг шартлиги
мажбурийлиги ҳисобланади. Фонд ташкил этиш учун зарур 
бўлган дастлабки маблағларнинг минимал миқдори ЎзР Вазирлар 
маҳкамаси томонидан белгиланади (29.08.2003 й.да қабул қилинган 
527–11-сонли ЎзР нинг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонуннинг 
20-м. 4-қ.)
ФК фондларни таснифламайди. Бироқ улар турли мезонлар 
бўйича туркумланиши мумкин. масалан, уларни муассислари ким-
ли гига қараб:


234
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
– бир жисмоний шахс ёки бир оила томонидан тузилган хусусий 
фондлар;
– бир ёки бир неча юридик шахслар – тижорат ва (ёки) нотижорат 
ташкилотлари томонидан таъсис этилган корпоратив фондлар;
– юридик шахслар жамоат бирлашмалари, шунингдек, бир оила 
аъзолари бўлмаган жисмоний шахслар томонидан таъсис этилган 
ижтимоий фондлар;
– ЎзР давлат вакиллик органлари қарорлари асосида тузилган 
давлат фондлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари томонидан таъсис 
этилган муниципал фондлар.
ЎзР қонун ҳужжатлари жамоат фондларини улар фаолияти 
ҳудуди бўйичагина фарқлайди. ЎзРда Республика ва маҳаллий фонд-
лар фаолият кўрсатади. Уставларига мувофиқ фаолият республика 
ёки икки ва ундан ортиқ вилоятлар ҳудудларида (масалан, 
қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳудудларида) 
амалга ошириладиган фондлар республика фондлари ҳисобланади. 
Устав ларига мувофиқ фаолияти туман(лар), шаҳар(лар), вилоят ёки 
қорақолпоғистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган 
фондлар маҳаллий фондлар ҳисобланади. (Жамоат фондлари 
тўғрисидаги қонуннинг 4-м.)
2. шарҳланаётган модданинг 2-қ.га кўра фондга унинг муас-
сислари (муассиси) берган ёки васият қилувчи қолдирган мол-мулк 
фонд мулки ҳисобланади.
шарҳланаётган нормада фондлар мол-мулкларини шакллан ти-
ришнинг барча эҳтимол тутилган манбалари тўлиқ очиб берилмаган. 
Фонд «ихтиёрий мулкий бадаллар» қўшиш асосида таъсис этилади 
деб белгиланган холос. Ихтиёрий мулкий бадаллар деганда энг 
аввало фондга муассислар берган ёки васият қилувчи қолдирган 
мол-мулк тушунилади. «Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонуннинг 
21-м.да фонд мол-мулкини шакллантиришнинг қуйидаги манбалари 
белгилаб қўйилган:
– муассислар (муассис) томонидан бир йўла тўланадиган 
(ўтказиладиган) ёки мунтазам келиб турадиган пул ва бошқа 
тушумлар;
– фонд васиятнома бўйича ташкил этилган тақдирда васият 
қилувчининг фондга ўтказилган мол-мулки;
– юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;


235
4-боб. Юридик шаxслар
– юридик ва жисмоний шахслар, давлат, чет эл ва халқаро 
ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар;
– фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 
(фойда);
– қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ушбу ҳолатларда берилган мол-мулк муассисларнинг эмас, 
жамоат фондининг мулкига айланади. Фонд муассислари ёки 
васиятнома бўйича ташкил этилган фонд бўйича васият ижрочиси 
фонд мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас, ўз навбатида фонд 
ҳам муассислар ёхуд васият ижрочиси мажбуриятлари бўйича 
жавоб бермайди. Фонд мол-мулки қуйидаги манбалар ҳисобига 
ҳам кўпайиши мумкин: турли хайр – эхсонлар, уставга мувофиқ 
фонд ўтказган тадбирлардан – масалан, маърузалар, кўргазмалар, 
лотореялар ва шу кабилардан келган тушумлар.
3. «Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига 
кўра бинолар, иншоатлар, турар жойлар ва бошқа иморатлар, 
асбоб ускуналар, инвентарь, пул маблағлари, шу жумладан чет 
эл валютасидаги маблағлар, қимматли қоғозлар ва ўзга мол-мулк 
фондининг мулки бўлиши мумкин. Фонд мол-мулки унинг таъсис-
чилари ўртасида тақсимланмайди ва фақатгина фонд мақсади ҳамда 
вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланилади. Фонд мол-
мулки гаровга қўйилиши ёки мажбуриятлар ижросини таъминловчи 
бошқа усуллар сифатида фойдаланиш, шунингдек, кредит сифатида 
берилиши мумкин эмас.
Фонднинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби «Жамоат фонд-
лари тўғрисида»ги қонуннинг 24-м.да белгилаб қўйилган. Унга 
кўра фонднинг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва 
вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳаражатларни қоплаш 
учун фойдаланилади.
Фонднинг маъмурий ҳаражатлари фонд томонидан ҳисобот 
даврида фондни бошқариш учун қилинган барча ҳаражатларни ва 
биринчи навбатда унинг активларини асраш ҳамда сақлаб туриш 
учун зарур ҳаражатларни, фонднинг ўз уставида белгиланган 
мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун рекламага сарфлаган 
ҳаражатларини, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фонд 
фаолияти билан боғлиқ ҳаражатларни ва тўловларни ўз ичига олади.
Ҳар йилги маъмурий ҳаражатларнинг жами суммаси, шунингдек, 
фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига 


236
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳақ тўлаш ва уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ 
ҳара жат ларини компенсация қилиш фонд барча ҳаражатлари сум ма-
сининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Фонднинг мол-мулки фондга алоқадор шахслар ўртасида тақсим-
ланиши мумкин эмас.
Фонднинг мол-мулкини кўпайтириш учун фондга маблағ 
киритган шахслар маблағ бераётганда бу маблағлардан белгиланган 
мақсадда фойдаланилиши, шу жумладан, фондни қайта ташкил 
этишда ёки тугатишда маблағларни қайтариш шартлари тўғрисида 
фонд билан шартномалар тузиши мумкин.
шарҳланаётган нормага кўра фондлар тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланишга ҳақли, бироқ бунда икки шартга риоя 
қилиниши шарт:
а) у фонд ташкил этилишида назарда тутилган ижтимоий фойда-
ли мақсадларга эришиш учун зарур бўлиши;
б) у ушбу мақсадларга мувофиқ бўлиши керак.
Биринчи шартнинг моҳияти шундан иборатки, тадбиркорлик 
фаолиятидан олинган даромадлар устав мақсадларини амалга 
ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкни шакллантириш ман-
баси бўлиб хизмат қилиши лозим.
Иккинчи томондан, фондлар тадбиркорлик фаолиятини йўна-
лиши фонд устав мақсадлари доираси билан чекланиши талаб 
этилади.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан фақат 
лицензия асосида шуғулланиш мумкин. Жамоат фондларини тижорат 
ташкилотларини устав фондларида (устав капиталида) иштирок 
этиш хусусиятлари ва тартиби ЎзР Вазирлар маҳкамаси томонидан 
белгиланади («Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-м.).
4. шарҳланаётган модданинг 4-қисмига кўра жамоат фонди 
ўз фаолияти тўғрисида йиллик ҳисоботлар эълон қилиши шарт. 
«Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонуннинг 25-м.да унинг асослари 
белгилаб қўйилган.
Фонд ўз фаолияти натижалари ҳисобини юритади ҳамда бел-
ги ланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари ва давлат 
статистика органларига ҳисобот тақдим этади.
Фонд ҳар йили олдинги йилдаги ўз фаолияти тўғрисида қуйида-
гиларни ўз ичига олган ҳисобот эълон қилади:


237
4-боб. Юридик шаxслар
– фонднинг ҳисобот давридаги фаолияти шарҳини, бу фаолият 
фонднинг уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлиги 
даражасини кўрсатган ҳолда;
– фонднинг йиллик молиявий ҳисоботини, аудиторлик ташкило-
тининг хулосасини кўрсатган ҳолда;
– фонд олган ихтиёрий хайриялар тўғрисидаги маълумотларни;
– фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари 
(фойдаси) тўғрисидаги маълумотларни, бу даромадларнинг (фойда-
нинг) келиб чиқиш манбаларини алоҳида-алоҳида кўрсатган ҳолда;
– ҳаражатлар умумий суммасини, фонд фаолиятининг айрим 
турлари бўйича ва маъмурий ҳаражатлар бўйича алоҳида-алоҳида 
кўрсатган ҳолда;
– фонд устави ва фонд органларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги 
маълумотларни;
– фонднинг уставида ёки фонднинг васийлик кенгаши томонидан 
белгиланган бошқа маълумотларни.
Бундан ташқари, барча юридик шахслар каби жамоат фондлари 
ҳам ўз фаолияти натижаларини ҳисобини юритади ҳамда белги-
ланган тартибда давлат солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар 
тақдим этади.
5. Жамоат фонди юридик шахс сифатида ўз устави асосида 
белгиланган тартибда бошқарилади ва бошқарув органлари шакл-
лантирилади. Фонднинг бошқарув органлари фонд ҳомийлик кен-
гаши, фонд бошқаруви ва фонд бошқаруви раҳбаридан иборат 
(«Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонун V-бўлими.).
Фонднинг васийлик кенгаши фонднинг органи бўлиб, у фонд 
фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Фонд васийлик кенгашининг таркиби камида уч кишидан иборат 
бўлиши керак. Васийлик кенгаши дастлабки таркибининг аъзолари 
муассислар (муассис) томонидан ёки фонд васиятнома бўйича 
ташкил этилган бўлса, васиятномада назарда тутилган тартибда 
тайинланади.
Фонднинг васийлик кенгашини тузиш, васийлик кенгаши йиғи-
лишларини чақириш ва васийлик кенгашининг қарорларини қабул 
қилиш тартиби фонд уставида белгиланади.
Фонд васийлик кенгашининг аъзолари айни бир вақтнинг ўзида 
фонднинг бошқаруви ва тафтиш комиссиясига аъзо бўлишлари 
мумкин эмас.


238
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Фонднинг уставида фонд васийлик кенгашининг аъзоларига 
ҳақ тўлаш ва уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ 
ҳаражатларини компенсация қилиш назарда тутилиши мумкин.
Фонд бошқаруви фонднинг ижроия органидир. Фонд 
бошқарувининг таркиби фонд васийлик кенгаши томонидан 
шакллантирилади.
Фонд бошқарувининг раҳбари ва аъзолари фонд васийлик 
кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Фонд бошқаруви йилига камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида 
васийлик кенгашига ҳисобот тақдим этади.
Фонд бошқарувининг раҳбари фонд бошқаруви фаолиятига 
раҳбарлик қилади, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва чет 
эл ташкилотлари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар 
билан муносабатларда фонд номидан иш кўради.
6. шарҳланаётган норманинг 6-, 7-қисмлари жамоат фонди устави 
мазмунига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилган.
Фонд устави фонд муассислари (муассиси) томонидан тасдиқ-
ланади.
Фонд васиятнома бўйича ташкил этилган тақдирда, фонд устави 
васиятномани ижро этувчи томонидан васиятномага мувофиқ 
равишда тузилади.
Фонд уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
– «жамоат фонди» деган сўзларни ўз ичига олган фонднинг номи;
– фонднинг жойлашган ери (почта манзили);
– фонднинг мақсад ва вазифалари;
– фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантири-
лиш тартиби;
– фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) 
ва лавозимидан озод қилиш тартиби;
– фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари, фонднинг, 
унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқа-
риш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
– фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш 
тартиби;
– фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
– фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш 
тартиби;
– фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.


239
4-боб. Юридик шаxслар
Фонд уставида фонднинг тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган 
рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид 
бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Устав фонди муассис (муассислар) томонидан, фонд васият 
бўйича ташкил этилганда эса васиятга мувофиқ васият ижрочиси 
томонидан тасдиқланади.
7. Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг ўзига хос жиҳатлари 
ФК нормалари, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги қонун, 1999 йил 
14 апрелда қабул қилинган 763–1-сонли «Нодавлат нотижорат 
ташкилотлар тўғрисида»ги қонун билан белгиланади, хайрия 
фондларига нисбатан эса 2007 йил 2 майда қабул қилинган ЎР К–96-
сонли «Ҳомийлик тўғрисида»ги қонун нормалари таълуқлидир.
Баъзи ташкилотлар фондлар деб аталса ҳам, бироқ ўз моҳиятига 
давлат молия-кредит муассасалари бўлиб ҳисобланади. Бундай 
фондлар жумласига ЎзРнинг бюджетидан ташқари Пенсия жамғар-
маси (фонди) ва ш.к. киради.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling