Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кодекснинг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлла- нилади. матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек, улар
қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив
аъзолари солидар жавоб берадилар. матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан ушбу Кодекснинг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлла- нилади. матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек, улар аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодексга ва бошқа қонунларга мувофиқ белгиланади. 1. шарҳланаётган моддага кўра матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мақоми иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган, унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга ошириладиган ихтиёрий бирлашмаси деб белгиланади. матлубот кооперативининг ташкилий-ҳуқуқий шакли уни нотижорат ташкилотлари тизимида объектив ажратиб кўрсатувчи ва уни бошқа шаклларидан жиддий даражада фарқлаб турувчи муайян фуқаролик-ҳуқуқий белгилар ва механизмларнинг маж- муидан иборат. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида турли-туман хўжалик фаолиятини амалга оширган ҳолда (кооператив савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари), матлубот кооперативи тижорат ва нотижорат ташкилоти 28 ўртасидаги маълум бир «оралиқ» бўғин 29 ҳисобланади, нотижорат ташкилотларининг мақоми тўғрисидаги умумий 28 Россиялик цивилистлар, жумладан И.В.Елисеев бу ҳақда ўз асарларида қайд этадилар. Жумладан, унинг фикрича федерал хазина корхоналари билан бир қаторда матлубот кооперативларининг мавжудлиги (улар ҳар доим фойдани олиш мақсадини кўзламайдилар) қонун чиқарувчини тижорат ва нотижорат юридик шахсларини туркумлашда изчилликка риоя қилмаган деб ҳисоблашга имкон беради. қаранг: Гражданское право. м.. «ПБОЮЛ Л.В.Рожников», 2000 й. , 173-б. 29 матлубот кооперативининг «оралиқ бўғиндаги» ўрнини инкор этган ҳолда баъзи Россиялик олимлар матлубот кооперативини нотижорат ташкилотлари тизимидан чиқариш фикрига мойиллик билдирадилар. қаранг: Г.А.Кудрявцева. Предпринимательская деятельность некоммерческих организаций. Правоприменительная практика. – 2002. № 3, 57–58-бет. 226 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР қоидалардан четлашган ҳолда қонун чиқарувчи томонидан матлубот кооперативига баъзи тижорат ҳуқуқларидан фойдаланиш бўйича «ён босишлар» берилган. масалан, тижорат фаолиятидан тушган даромадларни ўз аъзолари ўртасида тақсимлаш ҳуқуқи. матлубот кооперативининг олий бошқарув органи кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми матлубот коопера тивининг уставига нисбатан талабларни белгилаб беради. Унда фақат матлубот кооперативининг уставига доир айрим талаблар санаб ўтилади, бироқ махсус меъёрий ҳужжатлар эса кенгроқ талаблар доирасини белгилаб беради, уларга кўра матлубот кооперативининг уставида яна қуйидагилар бўлиши лозим: а) унинг номи, манзили, фаолиятининг нарсаси ва мақсадлари; б) кооперативнинг қайта ташкил этилиши ва фаолиятининг тугатилиши шартлари; в) матлубот кооперативининг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисида маълумотлар; г) матлубот кооперативи аъзоларининг унинг фаолиятида шахсий меҳнат иштирокининг хусусияти ва тартиби; д) матлубот кооперативи ва унинг аъзолари ўртасидаги, матлубот кооперативининг ижроия органи ва ёлланма ходимлар ўртасидаги муносабатлар; е) матлубот кооперативининг уставида амалдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин. 3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида матлубот кооперативи- нинг номига бўлган талаблар келтирилган, уларга кўра матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек, «кооперативи» сўзи ёки «матлубот уюш- маси» ёхуд «матлубот жамияти» деган сўзлар бўлиши керак. У қонунчиликда кўзда тутилган қўшимча маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. 4. матлубот кооперативининг балансида бўлган мол-мулкининг эгаси юридик шахс сифатида кооперативнинг ўзи ҳисобланади ва мол-мулкини тасарруф этиш унинг олий органининг қарорига кўра амалга оширилади. матлубот кооперативининг мулкий негизи матлубот кооперативи аъзоларининг мулкий (пай) ҳисса- ларидан, аъзоларнинг бадалларидан, хўжалик фаолиятидан туш- ган даромадлардан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг хайр- эҳсонларидан ҳамда қонунчиликка зид келмайдиган бошқа манба- лардан ташкил топади. матлубот кооперативи пайчисининг мулкий (пайли) ҳиссаси пул, қимматли қоғозлар, ашёлар, ер участкалари 227 4-боб. Юридик шаxслар (майдонлари), пул баҳосига эга бўлган бошқа мулкий ҳиссалар, шунингдек, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Бунда матлубот кооперативининг мол-мулкидаги барча аъзоларининг улушлари уларнинг ҳиссаларига мутаносиб белгиланади. мулкий (пай) ҳиссалари, матлубот кооперативлари фаолиятининг амалиёти кўрсатишича, уларнинг моддий-молиявий базасининг асосий манбаи ҳисобланади. шуни ҳисобга олган ҳолда, қонун чиқарувчи шарҳланаётган модданинг 4-қисмида матлубот коопе- ра тивининг аъзолари кўрилган зарарни йиллик баланс тасдиқ- ланганидан кейин уч ой мобайнида қўшимча бадаллар тўлаш йўли билан қоплашга мажбур этади. Ушбу бурч бажарилмаган тақдирда кооператив кредиторларнинг талабларига мувофиқ суд томонидан тугатилиши мумкин. шарҳланаётган модданинг 4- ва 5-қисмини том маънода тал- қин этиш шуни кўрсатадики, кооперативнинг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича фақат ҳар бир кооператив аъзоси тўлайди- ган мулкий (пай) ҳиссасининг тўланмаган қисми доирасида жавобгар бўладилар. Айни пайтда кооператив аъзолари ҳар йили унинг зарарларини қўшимча бадал киритиш орқали қоплашга мажбур бўладилар. Ушбу мажбуриятини бажаришда улар аслида кооперативнинг ўтган молиявий йиллари учун мажбуриятлар бўйича субсидиар жавобгар бўладилар. Кооперативларнинг тўлов лаёқатини сақлаб туриш учун матлубот кооперативининг аъзолари ҳар йили вужудга келган зарарларни қоплаб, унинг кредитга лаёқатлилигини тиклашлари лозим. Ушбу жавобгарлик кооперативга нисбатан субсидиар ва кооперативнинг бошқа аъзоларига нисбатан улушли жавобгарлик бўлади, яъни кооперативнинг ҳар бир аъзоси ўз пайига мутаносиб тарзда солидар жавобгар бўлади. 5. шарҳланаётган модданинг 6-қисми белгилайдиган меъёрла- рига кўра матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига Фуқа- ролик Кодексининг тижорат ташкилотлар тўғрисидаги меъёр лари қўлланади. Ўзбекистон Республикаси ФК 59-моддасининг 4-қисмига кўра хўжа лик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари фойдани тақсимлашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. 228 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР Ушбу масалаларни ҳал этишда матлубот кооперативининг тижорат ташкилотларидан, жумладан, ишлаб чиқариш коопера- тивидан фарқланиши масаласи келиб чиқади, уни қонун чиқарувчи, юқорида кўрсатилганидек, тижорат ташкилотларига киритади. Амалиёт ва қонунчиликнинг таҳлили кўрсатганидек, матлубот коопе- ративининг нотижорат ташкилоти сифатида тижорат ташкилотидан фарқи – ҳам ўзининг, ҳам контрагентларнинг моддий эҳтиёжларини қондиришдир, тижорат ташкилотининг мақсади эса фойда олиш ҳисобланади. Бунда матлубот кооперативи фаолия тининг шакллари турли-туман бўлиши мумкин, лекин асосийси бу пайчиларнинг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган нотижорат турдаги фаолиятидир. масалан, энг осони ўз пайчи ва уларнинг оила аъзолари учун кундалик эҳтиёж маҳсулотларини келтириш ва берилишини ташкил этишдир. Бунинг усули осон: пайчилардан йиғма капитал вужудга келтириш, бу пулга маҳсулотларни сотиб олиш, келтириш ва тарқатиш, бунда товарларни сотиб олиш нархлари бўйича тарқатиш (сотиш эмас, айнан тарқатиш). Товарларни келтириш, қисқа муддатли сақлаш ва тарқатиш билан боғлиқ ҳаражатларни (транспорт ва ҳоказо) пайчиларнинг ўзлари уларга ой давомида берилган товарларнинг жами қийматига мутаносиб равишда зиммаларига оладилар. матлубот кооперативларининг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолатини белгилаб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ улар демократик бошқарув, ихтиёрий кириш ва чиқиш, мулкий (пай) ҳиссасини тўлаш мажбурияти, ўзаро ёрдам ва ўз аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, матлубот кооперативининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлари билан ўзининг барча аъзолари танишуви мумкинлиги асосида иш юритишини айтиб ўтиш лозим. матлубот кооперативларида меҳнат ва ташкилий муносабатлар меҳнат қонунчилиги ва матлубот кооперативларининг уставлари билан тартибга солинади. матлубот кооперативи аъзоларининг унинг фаолиятида шахсий меҳнат иштироки учун тўлов миқдори, шунингдек, индивидуал меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган шахсларнинг иш ҳақи миқдори умумий йиғилишнинг қарори билан белгиланади. матлубот кооперативи аъзоларининг унинг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштироки мажбурий эмас. матлубот кооперативи фаолиятининг натижаларининг (тайёрлан- ган ёки сотиб олинган товарлар, ишлар, хизматлар) асосий истеъмол- чилари унинг аъзолари бўлади. 229 4-боб. Юридик шаxслар шарҳланаётган моддада матлубот кооперативларининг ҳуқу қий мақоми, шунингдек, улар аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мазкур Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланиши мумкинлиги тўғрисидаги ҳавола меъёрлари мавжуд. Бугунги кунда матлубот кооперативларининг ҳуқуқий ҳолати ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси ФКдан ташқари 1993 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Кооперация тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling