Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

72-модда. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат 
унитар корхонаси
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, давлат органи-
нинг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида 
оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси 
(давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин.
Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир.
Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат корхонасининг 
фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиши керак.
Давлат корхонасининг ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 178 ва 179-моддаларига мувофиқ 
белги ланади.
Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг 
мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ 
қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.


220
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
1. шарҳланаётган модда айнан давлат мулки бўлган мол-
мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат 
корхонаси ташкил этилиши қоидаларини белгилайди. Давлат корхо-
наси қонунчилик билан белгиланган доирада, ўз фаолиятининг 
мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғи бўйича – унинг 
томонидан ваколатланган давлат органи – таъсисчининг) топшириқ-
ларига ва мулкнинг мақсадига мувофиқ унга бириктирил ган мол-
мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш 
ҳуқуқларини амалга оширади. Давлат корхонасининг таъсисчиси 
ушбу органларнинг мавқеини белгилайдиган ҳужжатларга мувофиқ 
белгиланган ваколатлари доирасида давлат корхонасини таъсис этиш 
учун ваколатланган давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат 
ҳокимияти органлари бўлиши мумкин.
Умумий қоидага кўра давлат корхонаси алоҳида мол-мулкига 
эга бўлади, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамларига, шу 
жумладан валюта ҳисоб рақамларига, ўз рамзлари, штамплари ва 
бланклари, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири 
туширилган, унинг фирма номи давлат тилида кўрсатилган думалоқ 
муҳрига эга бўлади. шарҳланаётган модданинг 3-қисми меъёрларига 
мувофиқ, давлат корхонасининг фирма номи унинг давлат корхонаси 
эканлигини кўрсатиши керак, яъни унинг таркибида «давлат 
корхонаси» сўзлари бўлиши лозим.
Давлат корхонаси ўз номидан қонунчилик билан белгиланган 
тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, 
мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши 
мумкин.
Давлат корхонаси ўз таъсисчисининг розилиги билан тижорат 
ташкилотлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ уларда 
юридик шахснинг иштирок этишига йўл қўйиладиган нотижорат 
ташкилотларининг иштирокчиси (аъзоси) бўлиши мумкин. У фақат 
бошқа давлат корхонасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми давлат корхона сининг 
таъсис ҳужжатларига умумий талабларни белгилайди, булар 
унинг қуйидагиларнинг қарорига асосан тасдиқланадиган Устави 
ҳисобланади:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси;
– давлат бошқариш органи;


221
4-боб. Юридик шаxслар
– жойлардаги давлат ҳокимияти органи.
Давлат корхонасининг Устави қонунчилик билан белгиланган 
тартибда тегишли давлат органларида давлат рўйхатидан 
ўтказилади.
Давлат корхонасининг Уставида қуйидаги маълумотлар бўлиши 
лозим:
фирма номи ва манзили;
– фаолиятининг нарсаси ва мақсадлари;
– давлат корхонасининг фаолиятини бошқариш тартиби;
– устав фондининг миқдори, уни шакллантиришнинг тартиби ва 
манбалари;
– устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби;
– мол-мулкини тасарруф этиш шартлари;
– даромадни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби;
– захира фонди ва бошқа фондларни ташкил қилиш тартиби;
– раҳбарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
– йиллик ҳисоботларни тузиш, текшириш ва тасдиқлаш тар тиби;
– давлат корхонасини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
қонунчиликка мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтказилиши, тегиш-
ли кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишидан кейин бир ҳафта 
муддат ичида давлат бошқариш органлари ёки жойлардаги давлат 
ҳокимияти органлари томонидан таъсис этилган давлат корхоналари 
тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасига 
ёки унинг ҳудудий бошқармасига қуйидаги ҳужжатларнинг нусха-
ларини тақдим этади:
– давлат корхонасининг тузилиши тўғрисидаги қарор;
– корхонанинг рўйхатдан ўтказилган устави.
Устав фондини шакллантириш тугатилганидан кейин бир ҳафта 
ичида ушбу корхоналар тегишли равишда Давлат мулк қўмитасига 
ёки унинг ҳудудий бошқармасига давлат мулкини қабул қилиш-
топшириш далолатномаларининг нусхаларини тақдим этади.
3. шарҳланаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ, давлат корхо-
насининг унга бириктирилган мол-мулкига ҳуқуқлари Ўзбекис-
тон Республикаси ФКнинг мол-мулкни оператив бошқа риш нинг 
умумий меъёрлари тўғрисидаги меъёрларига мувофиқ белги-
ланади (батафсилроқ ФК 178, 179-моддаларига шарҳларни қаранг). 
Бунда давлат корхонасининг таъсисчиси қонунчилик билан белги-


222
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат корхонаси 
фаолиятининг мақсадлари, нарсаси, турларини белгилаш; ўзи 
таъсис этган давлат корхонасининг уставига ўзгартиришлар ва 
қўшимчалар киритиш; меҳнат қонунчилиги билан белгиланган 
тартибда давлат корхонасининг раҳбари билан меҳнат шартномасини 
муддатидан илгари тугатиш; давлат корхонасининг қайта ташкил 
этилиши ёки тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш 
комисиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш; судга 
давлат корхонасининг мол-мулки юзасидан битимни ҳақиқий 
эмас деб тан олиш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилиш; 
давлат корхонасининг ортиқча, ишлатилмайдиган ёки мақсадсиз 
ишлатилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уни тасарруф этиш; 
зарур бўлганда Вазирлар маҳкамасига давлат корхонасини давлат 
тасарруфидан чиқариш ёки хусусийлаштириш тўғрисида таклифлар 
киритиш; давлат корхонасининг раҳбарига давлат корхонасига 
етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво қўйиш; корхонанинг 
уставига мувофиқ, ўзи томонидан корхонага берилган мол-мулкдан 
фойдаланишдан тушган фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини 
олиш ҳуқуқи.
Давлат корхонасининг таъсисчиси зиммасига қуйидаги мажбу-
риятлар юкланади: давлат корхонасининг раҳбарини тайинлаш, 
меҳнат қонунчилигига мувофиқ у билан меҳнат шартномасини 
тузиш; давлат корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилиши 
пайтидан бошлаб уч ой ичида унинг оператив бошқарувига давлат 
мол-мулкини бериш йўли билан унинг устав фондини шакл-
лантириш; ҳар йили корхонанинг бизнес-режасини тасдиқлаш, 
ҳар йил чорагида ижроия органининг унинг бажарилиши тўғри -
си даги ҳисоботини тинглаш; тегишли равишда Давлат мулк 
қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан давлат корхона-
сининг ижроия органига мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан 
рухсатнома берилишини келишиш; корхонага берилган давлат 
мулкининг мақсадли ишлатилиши ва сақланиши, шунингдек, бего-
налаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш.
4. Давлат корхонасининг мулки: таъсисчи томонидан корхонага 
оператив бошқариш ҳуқуқида бириктирилган мол-мулки; давлат 
корхонасининг ўз фаолиятидан тушган даромадлари; қонунчиликка 
зид келмайдиган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.


223
4-боб. Юридик шаxслар
Давлат корхонаси мол-мулкининг қиймати корхонанинг мустақил 
балансида акс эттирилади.
Давлат корхонаси мол-мулкини тасарруф қилиш қуйидаги 
ҳолларда давлат корхонасининг ижро органи томонидан таъсисчиси 
билан келишилган ҳолда амалга оширилади:
– асосий воситаларнинг сотилиши, ижарага бериши ёки гаровга 
қўйилиши;
– мол-мулкининг хўжалик жамиятининг устав фондига ҳисса 
тариқасида киритилиши;
– хўжалик жамиятларининг акцияларини (улушларини) сотиб 
олиш;
– хўжалик жамиятларида давлат корхонасига тегишли бўлган 
акцияларини (улушларини) сотиш;
– давлат корхонасининг фаолияти мақсадларига мос бўлмаган 
мол-мулкни бошқача тасарруф этиш.
Давлат корхонаси ўз таъсисчиси билан келишилган ҳолда 
қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда филиалларни тузиш 
ва ваколатхоналарни очишга ҳақлидир. Давлат корхонаси филиал 
тузилиши ёки ваколатхона очилишидан кейинги бир ҳафта муддат 
ичида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасини 
(унинг ҳудудий бошқармасини) хабардор этиши лозим.
Давлат корхонасининг филиаллари ва ваколатхоналари уларни 
тузган давлат корхонаси номидан давлат корхонаси томонидан 
тасдиқланган низомлар асосида фаолият юритади ва уларни барпо 
этган давлат корхонасининг мол-мулки билан таъминланади.
Давлат корхонасининг филиали ёки ваколатхонасининг раҳбари 
давлат корхонасининг таъсисчиси билан келишилган ҳолда унинг 
раҳбари томонидан тайинланади ва унинг ишончномаси асосида 
иш юритади. Филиал ёки ваколатхонанинг раҳбари билан меҳнат 
шартномаси бекор қилинганда ишончнома давлат корхонасининг 
раҳбари томонидан бекор қилиниши лозим.
Давлат корхонасида барча солиқларни ва бошқа мажбурий 
тўловларни бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўлашдан 
кейин қолган соф фойдаси корхонанинг тасарруфида қолади ва 
таъсисчининг қарорига кўра ишлатилади. Давлат корхонаси унинг 
тасарруфида қолган соф фойдаси ҳисобига захира фонди ва бошқа 
фондларни, корхонанинг уставида назарда тутилган тартибда ва 


224
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
миқдорда тузишга ҳақлидир, уларнинг миқдори таъсисчи томонидан 
тасдиқланади.
5. шарҳланаётган модданинг 5-қисмининг меъёрлари давлат 
корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлатга унинг 
мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни юклатади. 
шуниси муҳимки, давлат корхонаси таъсисчининг, яъни давлатнинг 
мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
шарҳланаётган моддада давлат корхонасининг уни тузган 
давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши 
ёки тугатилиши юзасидан умумий меъёрлар бор. шуни қайд 
этиш лозимки, давлат органининг бундай қарори Давлат мулк 
қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда, 
қонунчилик билан белгиланган тартибда ёки суд қарорига кўра 
амалга оширилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling