Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

70-модда. Унитар корхона
Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор 
томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар 
корхона ҳисобланади.
Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган 
ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари 
ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас.
Унитар корхонанинг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртин-
чи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан таш қари 
корхона устав фондининг миқдори тўғрисидаги, уни ташкил этиш 
тартиби ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки 
оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир.
Унитар корхонанинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси 
кўрсатилган бўлиши керак.
Унитар корхонани бошқариш органи унинг раҳбари бўлиб, бу 
раҳбар мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан 
тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради.
Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун 
мол-мулк билан жавоб беради.
Унитар корхона ўз мол-мулки эгасининг мажбуриятлари бўйича 
жавобгар бўлмайди.
Унитар корхоналарнинг ҳуқуқий мавқеи ушбу Кодекс ҳамда бошқа 
қонунлар билан белгиланади.
Унитар корхона мол-мулкининг эгаси корхона мажбуриятлари 
бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодекс 48-моддасининг учинчи ва 
тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бу 
қоида шўъба корхона таъсис этган унитар корхонанинг шўъба корхона 
мажбуриятлари бўйича жавобгарлигига нисбатан ҳам қўлланилади.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми умумий меъёрларни 
белгилайди, уларга кўра ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка 
нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи 
ташкилот унитар корхона деб тан олинади. Ушбу меъёрлар унитар 
корхоналарнинг турларидан қатъий назар мажбурий аҳамиятга эга.
Унитар корхонанинг мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида 
белгиланган ҳуқуқий мавқеи аввалги давлатга хос иқтисодиётнинг 
«мероси» бўлиб қолган, унда хўжалик юритувчи субъектларнинг 
асосий қисмини давлат корхоналари ташкил қилар эди. Давлат 
(жамоат) устувор манфаатларини ва йўналишларини якка ўзи бел-


216
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ги лаган ҳолда давлат унга тегишли бўлган мулк ҳисобидан ўз 
корхоналарини тузар, уларнинг бошқариш органларини тайинлар, 
уларнинг устав мақсадларини, ҳуқуқ лаёқатининг ҳажмини ва 
ҳоказоларни белгилар эди. Бунда уларнинг бутун мол-мулкининг 
эгаси бўлиб қолаверган ҳолда давлат уларга мустақил юридик 
шахсларнинг мавқеини берар эди ва расман уларнинг фаолиятининг 
натижалари учун жавоб бермас эди. Янги ФКнинг (01.03.1997 йил) 
амалга киритилиши Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти 
«ўтиш» даврига тўғри келди, бу эса мулкдори давлат бўлган унитар 
корхонанинг конструкциясини қонунчиликда сақланиб қолинишини 
тушунишга имкон беради
26
.
Унитар корхона тижорат ташкилоти ҳисобланади, лекин унинг 
ўзига хос хусусияти (ва бунинг оқибатида унинг тузилишини ҳамда 
ҳуқуқий субъектлигини белгилаб берувчи айрим меъёрларнинг 
ажратиб кўрсатилиши) шундан иборатки, у корпоратив юридик шахс 
эмас, унинг фаолияти унинг иштирокчиларининг аъзолиги асосида 
барпо этилмайди. У битта шахс – мулкдор, одатда давлат томонидан 
тузилади
27
. Давлат эса ўзи унитар корхонага оператив бошқариш 
ҳуқуқида ёки хўжалик юритиш ҳуқуқида берадиган мол-мулкига 
бўлган мулкий ҳуқуқини, шунингдек, унитар корхона томонидан 
унинг фаолияти жараёнида эгаллаган мол-мулкига бўлган мулкий 
ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бунда мулкдор унитар корхонанинг 
давлат рўйхатидан ўтказилиши пайтига келиб унинг устав 
фондини тўлиқ тўлаши шарт. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида 
унитар корхонанинг мол-мулки қўшилган ҳиссалар (улушлар, 
пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам 
тақсимланиши мумкин эмаслиги тўғрисида қатъий меъёрлар 
мавжуд.
2. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида унитар корхонанинг 
таъсис ҳужжатларига қўйилган талаблар келтирилган. Унитар 
корхо нанинг таъсис ҳужжати Устав бўлиб, тегишли давлат идора-
26 
Гарчи ЎзР ФК 70-м. унитар корхона мулкдори фақат давлат бўлишини 
белгилаган бўлса ҳам амалда шундай бўлиб чиқди. Бироқ ФК 70-м. умумий 
мазмунига кўра унитар корхона мулкдори хусусий шахс бўлиши ҳам истесно 
этилмайди. 
27 
Рахманкулов х. Общая характеристика ва комментарии к первой части 
Гражданского кодекса Республики Узбекистан (на узбекском языке). – Т.: Иктисодиет 
ва хукук дунеси, 1997. – С. 199.


217
4-боб. Юридик шаxслар
ларида рўйхатдан ўтказилади. қонунчиликнинг умумий белгиланган 
меъёрларига мувофиқ, унитар корхонанинг Уставида қуйидаги 
маълумотлар бўлиши лозим:
– фирма номи, манзили (почта манзили). Бунда шарҳланаётган 
модданинг 5-қисмига кўра унитар корхонанинг фирма номида 
мулкининг мулкдори кўрсатилган бўлиши лозим;
– фаолиятининг нарсаси ва мақсадлари;
– корхонанинг фаолиятини бошқариш тартиби;
– устав фондининг миқдори, уни шакллантиришнинг тартиби ва 
манбалари, унинг кўпайтирилиши ва камайтирилишининг тартиби;
– мол-мулкини тасарруф қилиш шартлари;
– даромадни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби;
– раҳбарининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги ва 
ҳоказолар.
Уставга қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам кири-
тилиши мумкин.
3. шарҳланаётган модданинг 6-қисмига мувофиқ, унитар корхо-
нанинг бошқариш органи бўлиб унинг раҳбари ҳисобланади, 
бу раҳбар мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган 
томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради.
Унитар корхонанинг раҳбари корхона олдига қўйилган 
вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, қонунчилик билан 
белгиланган тартибда корхонанинг номидан ишончномасиз иш 
юритади, жумладан унинг манфаатларини ифода этади, белгиланган 
тартибда корхонанинг номидан битимларни тузади, ходимларнинг 
ишга қабул қилинишини амалга оширади, улар билан меҳнат 
шартномаларини тузади, ўзгартиради ва бекор қилади, буйруқлар 
чиқаради, ишончномалар беради.
4. шарҳланаётган модданинг 7-, 8-, 10-қисмларининг меъёрлари 
унитар корхоналарнинг ва уларни тузган мулкдорларнинг мустақил 
жавобгарлигини белгилайди. хусусан, қонун чиқарувчи унитар 
корхона ўз мажбуриятлари бўйича мустақил жавобгар бўлишини 
ҳамда уни тузган мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар 
бўлмаслигини аниқ белгилаб беради. Ўз навбатида, унитар корхона 
мол-мулкининг эгаси ҳам корхона мажбуриятлари бўйича жавоб 
бермайди, ушбу Кодекс 48-моддасининг 3- ва 4-қисмларида назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 48-моддаси юзасидан 
шарҳларга қаранг). Бу қоида шўъ ба корхона таъсис этган унитар 


218
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
корхонанинг шўъба корхона мажбуриятлари бўйича жавобгарлигига 
нисбатан ҳам қўлланилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling