Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

71-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар 
корхона
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдор-
нинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил 
этилади.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган корхонанинг таъсис ҳуж-
жати унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставидан иборатдир.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол-
мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда 
топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона 
(шўъба корхона) ташкил этиши мумкин.
муассис шўъба корхонанинг уставини тасдиқлайди ва унинг 
раҳбарини тайинлайди.
шарҳланаётган моддада хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган 
унитар корхонанинг ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари белгилаб 
берилган (батафсилроқ ФКнинг 176, 177-моддалари юзасидан 
шарҳларни қаранг). Ушбу корхонанинг ҳуқуқий ва иқтисодий 
моҳияти шундан иборатки, у одатда давлат мулкида бўлган мол-мулк 
негизида тузилган бўлади.
мол-мулки хўжалик юритиш ҳуқуқида тегишли бўлган унитар 
корхона Ўзбекистон Республикаси ФК билан белгиланадиган 
доирада ушбу мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни 
тасарруф этади.
мол-мулк эгаси ёки унинг томонидан ваколатланган орган 
хўжа лик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхонанинг 
тузилиши пайтида қонунга мувофиқ, унинг фаолиятининг нарсаси 
ва мақсадларини белгилаш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш 
маса лаларини ҳал этади, корхонанинг директорини (раҳбарини) 
тайинлайди, корхонага тегишли бўлган мол-мулкнинг мақсадли 
ишлатилиши ва сақланиши устидан назоратни амалга оширади.
мулкдор ёки унинг томонидан ваколатланган орган корхонанинг 
хўжалик юритувида бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан тушган 
фойданинг бир қисмини олишга ҳақлидир. Корхона эса унга 
хўжалик юритиш ҳуқуқида қарашли бўлган кўчмас мулкни мулк-


219
4-боб. Юридик шаxслар
дор ёки унинг томонидан ваколатланган орган розилигисиз сотиш , 
уни ижарага бериш, гаровга қўйиш, хўжалик ширкати ёки жамият-
ларининг устав фондига ҳисса тариқасида киритишга ёки уни 
бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли эмас. Корхонага қарашли 
бўлган бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф этади.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми хўжалик юритиш ҳуқуқига 
асосланган корхонанинг белгиланган тартибда тасдиқ ланган 
уставидан иборат бўлган унинг таъсис ҳужжатларига умумий 
талабларни белгилайди. Унитар корхонанинг Уставида биз аввалги 
моддада кўриб чиққан маълумотлар бўлиши лозим (ФКнинг 
70-моддасига шарҳларни қаранг).
шарҳланаётган модданинг 3- ва 4-қисмларининг меъёрлари 
хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол-
мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган 
тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар 
корхона (шўъба корхона) ташкил этишини белгилайди. Бунда 
таъсисчи шўъба корхонасининг уставини тасдиқлайди ва унинг 
раҳбарини тайинлайди. шуни қайд қилиш керакки, бу ҳолда шўъба 
корхонасини шўъба хўжалик жамияти билан адаштириш мумкин 
эмас. шўъба корхонасининг ажратиб турувчи хусусияти шуки, унинг 
ягона (якка) таъсисчиси фақат хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган 
унитар корхона бўлади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling