Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Қарам хўжалик жамияти
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
68-модда. Қарам хўжалик жамияти
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади. 208 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР 1. шарҳланаётган модда муайян «хўжалик жамияти» қарам деб тан олинишини шартларини белгилайди, бундан қарам жамият деб фақат хўжалик жамиятни тан олиш мумкинлиги келиб чиқади. Ўз навбатида «хўжалик» деганда асосий мақсади фойда олиш бўлган юридик шахсни тушуниш мумкин. «Жамият» деганда муайян ташкилий-ҳуқуқий шакл тушунилади. Жамиятнинг қарам жамият деб тан олиниши учун бошқа тижорат юридик шахс (яъни жамият) қарам хўжалик жамиятининг иштирокчиси бўлиши ва унинг овоз берувчи акциялариинг 20 фоизидан ортиқ қисмига эга бўлиши лозим. 1996 йил 26 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Акция- дорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қи лиш тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига мувофиқ, акциялар хил- лари ва турларига (тоифаларига) кўра фарқланади. Акцияларнинг хиллари: эгаси кўрсатилган, тақдим этувчига тегишли акциялар. Акцияларнинг турлари (тоифалари): имтиёзли, оддий. Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Акция эгаларига дивидендларни, шунингдек, акциядорлик жа- мия ти тугатилганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялар ҳисобланади. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъий назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Юқоридагилардан жамият қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда қарам хўжалик жамияти деб тан олиниши мумкин, деган хулосага келамиз: – фақат агар у акциядорлик хўжалик жамияти бўлса; – унинг акциялари мулкий ҳуқуқи асосида бошқа иштирок этувчи жамиятда бўлганда; – бошқа иштирок этувчи жамият овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан ортиқ қисмига эга бўлиши лозим. Ушбу шартларнинг мавжудлиги хўжалик жамиятининг ушбу турини унга ўхшаш бўлган бошқа турларидан (масалан, шўъба хўжалик жамиятидан) фарқлашга ёрдам беради. 2. шарҳланаётган модданинг учинчи қисми иштирок этувчи жамиятни унинг қарам хўжалик жамиятининг овоз берувчи (оддий) акцияларининг 20% қисмидан ортиқ миқдорини сотиб олганлиги 209 4-боб. Юридик шаxслар тўғрисидаги маълумотларни дарҳол эълон қилиши шартлиги ҳақида мажбурият юклайди. «шарт» сўзи ушбу меъёрнинг жамият овоз берувчи акцияларнинг 20% дан ортиқ миқдорини сотиб олган иштирок этувчи жамият учун императив (мажбурий) эканлигидан далолат беради. Ушбу мажбуриятни иштирок этувчи жамият «қонун билан белгиланган тартибда» амалга ошириши лозим. қонун чиқарувчи ушбу мажбуриятни қайси қонун тартибга солишини кўрсатмайди, лекин у бу қонунда кўзда тутилганлигини аниқ таъкидлайди. шунингдек, шу қисмида «бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни дарҳол эълон қилиш» ибораси мавжуд. қонун чиқарувчи эълон қилишнинг аниқ муддати ўрнига «дарҳол» тушунчасидан фойдаланган, шунингдек, эълон қилиш манбаи айтиб ўтилмайди, фақат эълон қилиш шартлиги кўрсатилади. «Устав фондиинг тегишли қисми» тушунчаси деганда фақат иштирок этувчи жамият томонидан овоз берувчи акцияларнинг 20% дан ортиқ миқдорини сотиб олишини тушуниш мумкин. мазкур модданинг тўртинчи қисмини шарҳлашдан аввал у мазкур модда билан қанчалик мос келишини аниқлаш керак. «хўжа лик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашиши» деганда нимани тушуниш керак? Бу ерда иккита хулосага келиш мумкин. 1) Агар қонун чиқарувчи шу иборада хўжалик жамиятларидан бири қарам хўжалик жамият эканлигини кўзда тутган бўлса, у ҳолда мазкур модданинг шарҳланаётган қисми маъносидан келиб чиқиб, қонун чиқарувчи ўзига-ўзи зид келади, деган хулосага келиш мумкин, чунки ушбу қисмига кўра нафақат акциядорлик жамияти, балки жамиятнинг бошқа турлари ҳам (масалан, масъулияти чекланган жамият) қарам хўжалик жамият деб тан олиниши мумкин. Ушбу хулоса «бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган» деган иборасидан келиб чиқиши мумкин. 2001 йил 6 декабрдаги Ўзбекис- тон Республикасининг «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига кўра, «иштирокчиларнинг умумий йиғилиши» тушунчаси фақат масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятга нисбатан қўлланиши мумкин, юридик шахсларнинг фақат шу ташкилий- ҳуқуқий шаклида қонун чиқарувчи бундай бошқарув органининг 210 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР мавжудлигини кўзда тутади. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 63-моддасига мувофиқ, ушбу жамиятда қонун чиқарувчи «акциядорларнинг умумий йиғилиши» каби орган бўлишини кўзда тутади ва ушбу орган фақат акциядорлик жамиятида бўлиши мумкин. шарҳланаётган модданинг 1-қисми мазмунидан келиб чиқиб (бу ерда қонун чиқарувчи қарам хўжалик жамиятининг тушунчасини беради), фақат акциядорлик жамияти қарам жамият деб тан олинади (бу хақда мазкур модданинг 1-қисмига шарҳларда қаранг). Бу ҳолда ҳуқуқни қўлловчи меъёрлардан қайси бирига таяниши кераклиги масаласи ҳал этилмаганлигича қолади. 2) Агар қонун чиқарувчи норманинг ушбу қисмида фақат ҳар қандай жамиятларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро иштирокининг чегараларинигина писанда қилаётган бўлса (биринчи ва иккинчисида бир-бирининг устав фондларида маълум улушлари мавжуд бўлганда), бизга қонунга ҳавола қилган ҳолда ва улардан бири қарам жамият эканлигини кўзда тутмаган ҳолда, ушбу моддадан мазкур қисмини чиқариб ташлаш ва уни мазкур параграфнинг асосий қоидаларига киритиш лозим. Иккала ҳолда қонун чиқарувчи «қонундан белгиланган» деган иборани қўллаб, қонунга ҳавола этади. Бундай қонунлар 1996 йил 26 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни; 2001 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг «масъ- у лияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуни ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling