Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Очиқ акциядорлар жамияти


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

65-модда. Очиқ акциядорлар жамияти
Иштирокчилари ўзларига қарашли акцияларни бошқа акциядор-
ларнинг розилигисиз ўзга шахсларга беришлари мумкин бўлган 
акциядорлар жамияти очиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. 
Бундай акциядорлар жамияти ўзи чиқарадиган акцияларга қонун 
ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган шартлар асосида очиқ обуна 
ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақли.
Очиқ акциядорлар жамияти ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия 
баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағини барчанинг танишиб чиқиши 
учун эълон қилиши шарт.
1. АЖ томонидан жойлаштирилган акцияларнинг эркин 
муомаласи тамойили очиқ акциядорлик жамиятига нисбатан энг 
тўлиқ амалга оширилади (қуйида ОАЖ). АЖ ёки унинг акция-
дорларининг ушбу жамият акциядорлари томонидан бегоналаш-
тири ладиган акцияларни сотиб олишининг имтиёзли ҳуқуқи белги-


198
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ланмаган жамият очиқ деб ҳисобланади, бундан ташқари, ОАЖ 
иштирокчилари уларга тегишли акцияларни бошқа акциядорларнинг 
розилигисиз бегоналаштириши мумкин.
Очиқ акциядорлик жамияти қонунчилик талабларини ҳисобга 
олган ҳолда ўзи чиқарадиган акцияларга очиқ обунани ўтказишга ва 
уларнинг эркин сотувини амалга оширишга ҳақлидир. шунингдек, 
ОАЖ ўзи чиқараётган акцияларга ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли, 
жамият уставида ва қонун ҳужжатларида ёпиқ обунани ўтказиш 
имконияти чеклаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (Ўзбекистон 
Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 6-моддасининг 
2–3-қисмлари). Лекин, жамият томонидан овоз берувчи акцияларга 
айирбошланадиган акциялар ва қимматли қоғозларни жойлаш-
тириш ҳолатида, уларнинг ҳақи пул билан тўланадиган ҳолда 
жамият уставида жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари 
бўлмиш акциядорлар уларга тегишли бўлган жамият овоз берув-
чи акцияларининг миқдорига мутаносиб миқдорда ушбу қим-
мат ли қоғозларни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқига эга 
бўлиши ҳам кўзда тутилиши мумкин. Овоз берувчи акцияларга 
айирбошланадиган акциялар ва қимматли қоғозларни сотиб 
олишнинг имтиёзли ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати 
ушбу қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш 
санасига бўлган жамият акциядорларининг реестри маълумотларига 
асосланади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига мувофиқ овоз 
бериш ҳуқуқини олган жамият имтиёзли акцияларининг эгаларга 
тааллуқли эмас. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг 
сони чегараланмайди (Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик 
жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги қонунининг 6-моддаси 4-қисми).
2. Ўзбекистон Республикаси ФК 65-моддасининг иккинчи 
қисмига мувофиқ, ОАЖ ҳар йили: 1) йиллик ҳисобот; 2) бухгалтерия 
баланси; 3) фойда ва зарарлар ҳисобварағини барчанинг танишиб 
чиқиши учун эълон қилиши шарт. Жамият томонидан ўзи 
ҳақида маълумотларнинг мажбурий эълон қилиниши манфаатдор 
шахсларнинг кенг доирасини, энг аввало унинг ишларини бошқа-
ришда иштирок этиш ҳуқуқи бўлган АЖ, шунингдек, эҳтимолий 


199
4-боб. Юридик шаxслар
сармоядорларни жамият фаолияти тўғрисида хабардор қилиш 
мақсадида амалга оширилади, улар жамиятнинг молиявий аҳволи 
тўғрисида, демакки, унинг қимматли қоғозларининг бозор қиймати 
тўғрисида тасаввурга эга бўлиши лозим.
шунингдек, акциядорлик жамияти, шу жумладан, ёпиқ турдаги 
жамият ҳам, облигациялар ёки қимматли қоғозларни ошкора 
жойлаштирган тақдирда, бу хусусдаги маълумотларни ваколатли 
давлат органи белгилаган ҳажм ва тартибда оммавий ахборот 
воситаларида эълон қилиши шарт (Ўзбекистон Республикасининг 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш тўғрисида» ги қонуни 108-моддасининг 2-қисми).
Бундан ташқари, ОАЖ йиллик молия ҳисоботини ҳар йилги 
текшириш ва тасдиқлаш учун жамият ёки акциядорлар билан 
мулкий манфаатлар негизида боглиқ бўлмаган профессионал 
аудиторни жалб этиши шарт.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling