Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. масъулияти чекланган жамият


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

62-модда. масъулияти чекланган жамият
масъулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс 
томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис 
ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга 
бўлинган жамият тан олинади. масъулияти чекланган жамиятнинг 
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар 
ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар 
қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият 
мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган 
қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
масъулияти чекланган жамиятнинг фирма номи жамиятнинг 
номини, шунингдек, «масъулияти чекланган» деган сўзларни ўз ичига 
олиши керак.
масъулияти чекланган жамиятнинг ҳуқуқий мавқеи, унинг ишти-
рокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар 
билан белгиланади.
1. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 62-моддасида масъулияти 
чекланган жамиятга доир асосий қоидалар берилади (қуйида 
мЧЖ). Ҳозирги вақтда мЧЖ мамлакатимизда тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширувчи юридик шахснинг энг кўп тарқалган 
ва энг оммавий ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири ҳисобланади. 
Фойда олиш ва уни мЧЖ иштирокчилари ўртасида тақсимлаш 
имконияти жамият фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади. 
мЧЖ фаолиятнинг исталган (қонунчилик билан тақиқланмаган) 
турини амалга оширишга ҳақлидир, лекин 2001 йил 6 декабрдаги 
N 310-II Ўзбекистон Республикасининг «масъулияти чекланган ва 
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, 
мЧЖ уставида ушбу мЧЖ фаолиятининг нарсаси белгиланган 
бўлиши лозим, яъни махсус ҳуқуқий лаёқати белгиланади. 
Бизнинг фикримизча, бу ҳолат бозор иқтисодиёти ва тадбиркорлик 
фаолиятининг руҳига мос келмайди, сабаби шуки, бу тадбиркорлик 
субъектининг танлов эркинлигини чеклайди, чунки таъсисчилар 
ўзлари тузаётган мЧЖ шуғулланиши мумкин бўлган барча фаолият 
турларини аниқ ва тўлиқ олдиндан кўра олади, деб тасаввур қилиш 
қийин.
мЧЖ битта шахс ёки бир нечта шахслар томонидан таъсис 
этилиши мумкин. Таъсисчилар сифатида фуқаролар ва (ёки) юридик 


187
4-боб. Юридик шаxслар
шахслар бўлиши мумкин. қонунчиликда жисмоний шахсларнинг 
айрим тоифаларининг мЧЖ да иштирок этиши тақиқланиши ёки 
чекланиши мумкинлигини айтиб ўтиш лозим. шунингдек, давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, агар қонун ҳужжатларида 
бошқача белгиланган бўлмаса, мЧЖ иштирокчилари бўла олмайди. 
мЧЖ битта шахс томонидан таъсис этилиши мумкин, у ҳолда бу 
шахс унинг ягона иштирокчиси бўлади. Жамият кейинчалик ягона 
иштирокчиси бўлган жамиятга айланиши мумкин. Лекин, мЧЖнинг 
ягона иштирокчиси битта шахсдан иборат бўлган бошқа хўжалик 
жамияти бўла олмайди. мЧЖ иштирокчиларининг сони элликтадан 
ортиқ бўлиши мумкин эмас (юқоридаги қонуннинг 7-моддаси).
масъулияти чекланган жамият – бу иштирокчиларнинг улуш-
ларига бўлинган устав капиталига эга бўлган ва ўз мажбуриятлари 
бўйича мустақил жавоб берувчи тижорат ташкилотидир. Жамият 
иштирокчиси улушининг миқдори фоизларда ёки каср шаклида 
белгиланади ҳамда унинг улушининг номинал қиймати ва жамият 
устав капиталининг нисбатига тенг бўлиши лозим. шунингдек, мЧЖ 
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, 
Ўзбекистон Республикаси ФК 48-моддасининг тўртинчи ва олтинчи 
қисмлари ва 67-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳолатлар 
бундан истисно. Бу, масалан, мЧЖ жавобгар бўлган иш бўйича 
хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарорни таъминлаш 
чораси сифатида мЧЖ иштирокчининг мулки хатланиши мумкин 
эмаслигини билдиради.
2. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ўз ҳиссаларини тўла 
қўшмаган мЧЖ иштирокчилари ушбу мЧЖ жамият мажбуриятлари 
бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг 
қиймати доирасида солидар жавобгар бўлиши кўзда тутилади. Бу 
мЧЖ кредитори ўз ҳиссасини тўламаган ҳар қандай иштирокчига 
солидар қарздор сифатида, лекин фақат унинг ҳиссасининг 
тўланмаган қисмидан ошмайдиган миқдорда даъво талабини қўйиши 
мумкинлигини билдиради. шундай қилиб, бу ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси ФКда чекланган солидар жавобгарлик кўзда тутилади. 
Иштирокчиларнинг чекланган солидар жавобгарлиги тўлиқ солидар 
жавобгарликдан шуниси билан фарқ қиладики, унинг миқдори 
тўланмаган устав капиталининг бутун миқдорига тенг бўлмайди, 
балки тегишли талаб қўйилган иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган 
қисми билан чекланади. Солидар жавобгарликнинг бундай 


188
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
тури улушли жавобгарликка маълум даражада ўхшаш бўлади, 
лекин ундан мЧЖ иштирокчилари кредиторларнинг олдида ўз 
мажбуриятлари бўйича эмас, балки мЧЖ мажбуриятлари бўйича 
ўзининг тўланмаган устав капиталдаги улуши миқдорида жавоб 
бериши билан фарқланади. Бу эса, чунончи, умумий қоидага кўра 
мЧЖ жавобгар бўлган иш бўйича хўжалик суди томонидан қабул 
қилинган қарорни таъминлаш чораси сифатида мЧЖ иштирокчининг 
мулки хатланиши мумкин эмаслигини билдиради.
3. Юридик шахснинг – тижорат ташкилотининг фирма номи унинг 
индивидуал номи бўлиб, унинг давлат рўйхатидан ўтиши пайтида 
унга мутлақ ҳуқуқи юзага келади (2006 йил 18 сентябрдаги N ЗРУ–51 
сонли Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида» ги 
қонунининг 3-моддаси 1-қисми). Ўзбекистон Республикаси ФК 
62-мод даси 3-қисмининг мЧЖ фирма номига бағишланган қоида-
лари 2001 йил 6 декабрдаги N 310-II сонли Ўзбекистон Респуб-
ликасининг «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли 
жамиятлар тўғрисида»ги қонунининг 6-моддаси биринчи, иккинчи, 
тўртинчи бешинчи қисмларида ривожлантирилган. Уларга кўра 
мЧЖ давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг хоҳишига биноан 
бошқа тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва 
қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақлидир.
масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи 
жамиятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» 
сўзларини ўз ичига олиши керак. масъулияти чекланган жамиятнинг 
қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган 
номини ҳамда «масъулияти чекланган жамият» деган сўзларни ёки 
MChJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.
Жамиятнинг фирма номи унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини 
акс эттирувчи, шу жумладан чет тиллардан ўзлаштирилган бошқа 
атамалар ва аббревиатураларни, агар қонунларда бошқача қоида 
назарда тутилган бўлмаса, ўз ичига олиши мумкин эмас. Яъни 
ташкилотнинг фирма номида ташкилий-ҳуқуқий шаклини, масалан, 
айни пайтда ҳам рус тилида, ҳам чет тилларида акс эттирувчи 
аббревиатурадан фойдаланишга йўл қўйилмайди, масалан «Навруз» 
Ltd» масъулияти чекланган жамияти».
Чет элликлар иштирокида ташкил этилаётган жамиятнинг фирма 
номига унинг муассислари қайси давлатга мансублигини кўрсатувчи 
қайд киритилиши мумкин.


189
4-боб. Юридик шаxслар
мЧЖ жамият тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва 
жамиятнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга 
бўлиши керак. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг 
хоҳишига биноан бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин. мЧЖ 
ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз 
эмблемасига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатга олинган 
товар белгисига ва бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга 
ҳақлидир (Ўзбекистон Республикасининг «масъулияти чекланган 
ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунининг 
5-моддаси 4–5-қисмлари).
4. мЧЖнинг, шунингдек, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқий 
мақоми Ўзбекистон Республикаси ФК, Ўзбекистон Республикасининг 
«масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар 
тўғрисида»ги қонуни билан белгиланади. Юқоридаги қонун 
мЧЖнинг ҳуқуқий мақомини, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ-
лари ва мажбуриятларини, унинг тузилиши, қайта ташкил этили-
ши ва тугатилиши тартибини белгилаб беради. масъулияти 
чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонунчилик бошқа қонунчилик 
ҳужжатларини ҳам ўз ичига олади.
5. мЧЖ ўзининг ривожланиши учун акцияларни чиқариш орқали 
маблағларни жалб этиши мумкин эмаслигини ҳам айтиб ўтиш лозим 
(Ўзбекистон Республикаси ФК 58-моддаси 11-қисми). шунинг учун 
қарз маблағлари мЧЖ қўшимча ресурсларининг асосий манбаи 
ҳисобланади. Уларни олиш учун мЧЖ хўжалик ширкатининг 
иштирокчилари ширкат мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар-
лиги билан боғлиқ бўлган хўжалик ширкатининг ўзига хос афзал-
лигидан фойдалана олмайди (қўшимча масъулиятли жамият бундан 
истисно – Ўзбекистон Республикаси ФК 63-моддасига қаранг). Устав 
капитали миқдори кичик бўлганда мЧЖ иштирокчилари уни 
ривожлантириш учун мЧЖ қарзлари бўйича жавобгарликни ўз 
зиммаларига олишга, ўз кафиллиги билан кредитлар қайтарилиши 
ва мЧЖ қабул қилган бошқа мажбуриятларнинг бажарилишини 
таъминлашга, шунингдек, мЧЖ га қарз олиш, ижара шартномалари 
ва ҳоказолар бўйича пул маблағлари ва мол-мулкини беришга 
мажбур бўлади.


190
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling