Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

ширкат фаолиятининг нарсаси, мақсадлари ва муддати
24
 
тўғрисида;
– таъсисчилар – иштирокчилар (тўлиқ иштирокчилар) таркиби 
тўғрисида;
– таъсис этиладиган ширкатнинг фирма номи ва почта манзили 
тўғрисида;
– ширкатнинг устав фонди (устав капитали) миқдори ва унинг 
тузилишининг тартиби тўғрисида. ширкатнинг устав фонди 
(устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал 
қийматларидан таркиб топади ва ширкатнинг давлат рўйхатидан 
ўтказилиши учун ҳужжатларнинг тақдим этилиши санасига 
қонунчиликда белгиланган минимал ойлик иш ҳақининг эллик 
бараваридан кам бўлмаслиги лозим;
– ширкат ҳар бир иштирокчисининг улуши (ҳиссалари) миқдори 
ва номинал қиймати, уларнинг киритилишининг муддатлари 
ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар. қонун чиқарувчи ушбу 
ҳолатлар бўйича қатъий нормалар белгиламайди, буни ҳал этиш 
ширкат иштирокчиларига, ўз улушини тўлиқ топширган, тўлаган 
иштирокчига бу ҳақда гувоҳнома берилиши тўғрисидаги норма 
бундан мустасно.
– ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш 
ва камайтириш тартиби тўғрисида. У ширкат иштирокчиларининг 
умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра 
амалга оширилади, лекин баъзи ҳолатларда қонунчилик ширкат 
томонидан ўз устав фондини (устав капиталини) мажбурий тартибда 
камайтиришини кўзда тутиши мумкин. Бунда ширкатнинг устав 
фондини (устав капиталини) кўпайтиришга фақат унинг тўлиқ 
тўланганидан кейин йўл қўйилади, ва у ширкатнинг мол-мулки 
ҳисобига ва (ёки) ширкат иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари 
24
хўжалик ширкатлари тўғрисидаги қонун»нинг 4-моддасида шундай кўрса-
тилади, гарчи умумий қоидага кўра хўжалик ширкатлари номуайян муддатга 
тузилса ҳам.


180
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ҳисобига ва (ёки), агар бу ширкатнинг таъсис шартномаси билан 
тақиқланган бўлмаса, ширкатга қабул қилинадиган учинчи 
шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилади. ширкат-
нинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ўз иштирок-
чиларининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш-
ларининг номинал қийматини камайтириши ва (ёки) шир катга 
тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали амалга оширилади. 
ширкат, агар бундай камайтириш натижасида устав фондининг 
(устав капиталининг) миқдори ширкатнинг таъсис шарт нома-
сидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтка зиш учун 
ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонунчиликка 
мувофиқ белгиланган устав фондининг (устав капиталининг) 
минимал миқдоридан кам бўлиб қолса, ширкат ўзининг устав 
фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли эмас. ширкат 
ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида 
қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида шир-
катнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилгани ва унинг 
янги миқдори ҳақида ширкатнинг ўзига маълум бўлган барча 
кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек, қабул 
қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар 
эълон қилиши шарт;
– ширкат фаолиятини бошқариш тартиби тўғрисида. Тўлиқ 
ширкатнинг фаоиятини бошқариш унинг иштирокчиларининг 
шахсий-ишончи асосида, уларнинг томонидан бир овоздан 
ёки, агар таъсис шартномасида шундай кўзда тутилган бўлса, 
овозларининг кўпчилиги билан қабул қилинган қарорлари 
асосида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ширкат иштирокчиси 
бир овозга эга бўлади, агар таъсис шартномасида иштирокчилар 
овозларини аниқлашнинг бошқача тартиби: масалан, улушининг 
миқдорига қараб аниқлаш белгиланмаган бўлса. Ишларни юритиш 
эса, умумий одатга кўра, иштирокчилардан ҳар бири томонидан 
амалга оширилади. Бу ҳолда ширкат юридик шахс сифатида бир 
нечта (иштирокчилар сонига қараб) мустақил ва тенг ҳуқуқли 
органларга эга бўлади. ширкатнинг таъсис шартномаси билан 
белгиланадиган бошқача турлари ҳам бўлиши мумкин. масалан: 
барча иштирокчилар томонидан биргаликда – битта коллегиал 
органи, ёки улардан баъзилари – битта ёки бир нечта якка тартибдаги 
органлар орқали иш юритиш. Лекин тўлиқ ширкатнинг ташкилий 


181
4-боб. Юридик шаxслар
тузилишининг барча санаб ўтилган турлари бир вақтнинг ўзида 
қўлланилиши мумкин эмас. шунинг учун ширкат ишларини 
юритишни иштирокчилардан бирига юклатиш, қолганларини ширкат 
манфаатларини ишончномасиз ифода этиш ҳуқуқидан маҳрум этади;
– фойдани тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида. 
Тўлиқ ширкатнинг фойда ва зарарлари унинг иштирокчилари 
ўртасида уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) 
улушларига мувофиқ тақсимланади, агар таъсис шартномасида 
бошқача қоида кўзда тутилган бўлмаса. Иштирокчиларнинг улардан 
бирортасини фойдалар ёки зарарларни тақсимлашда иштирок 
этишдан четлаштириш тўғрисидаги келишуви ҳақиқий бўлмайди. 
Агар ширкат кўрган зарарлари оқибатида унинг соф активларининг 
қиймати 
унинг 
устав 
фондининг 
(устав 
капиталининг) 
миқдоридан камроқ бўлиб қолса, ширкатнинг олган фойдаси 
унинг иштирокчилари ўртасида то соф активларининг қиймати 
ширкатнинг устав фондининг (устав капиталининг) миқдоридан 
ортиб кетмагунча тақсимланмайди.
– ширкатнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисида маълу­
мотлар;
– ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғри­
сида.
Умумий қоидага кўра, тўлиқ ширкатни қайта ташкил этиш ва 
тугатиш барча юридик шахслар учун қонунчиликда кўзда тутилган 
асосларда, шартларда ва тартибда амалга оширилади. Тўлиқ 
ширкатнинг таркибида ягона иштирокчи қолганда ҳам у тугатилиши 
мумкин. Бундай иштирокчи у ширкатнинг ягона иштирокчиси 
бўлиб қолган пайтидан бошлаб олти ой ичида янги иштирокчиларни 
қабул қилиши ва ширкатни сақлаб қолиши, ширкатнинг амалга 
оширадиган фаолиятини молиялаштириш тўғрисида ҳисса қўшув-
чилар билан шартнома тузиши ва коммандит ширкатни вужудга 
келтириши мумкин.
4. шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми шахс фақат 
битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин, деган 
меъёрни кўзда тутади. 59-моддадаги шарҳларда қайд этилишича, 
қонун чиқарувчининг бундай нуқтаи назари ширкатнинг ўз мулки 
етишмаган ҳолда иштирокчиларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича 
субсидиар жавобгарлиги билан белгилаб берилади. қонун чиқарувчи 
тўлиқ ширкатнинг тадбиркор бўлган ҳар бир иштирокчисини (тўлиқ 


182
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
иштирокчини) битта ширкатнинг эҳтимолий қарзлари бўйича 
ўзининг барча мол-мулки билан кафил бўлишга мажбур этиши 
орқали ширкат кредиторларининг манфаатларини ҳимоя қилади.
5. модданинг 3-қисмига мувофиқ, тўлиқ ширкатнинг фирма номи 
унинг барча иштирокчиларининг номларини, шунингдек, «тўлиқ 
ширкат» сўзларини, ёки битта ёки бир нечта иштирокчиларнинг 
номларини ҳамда «ва компания» сўзларини, шунингдек, «тўлиқ 
ширкат» сўзларини ўз ичига олиши лозим. қонун чиқарувчининг 
бундай нуқтаи назари ширкатнинг фирма номи мазмунига қараб, 
унинг контрагентлари айрим шерикларининг мустақиллигини ҳисоб-
га олган ҳолда унинг эҳтимолий тўловга лаёқатлилигини баҳолаш 
имкониятига эга бўлишидан келиб чиқади, деб ўйлаш мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling