Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

60-модда. Тўлиқ ширкат
Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ 
ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда 
унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан 
жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади.
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг 
номлари (номланиши)ни, шунингдек, «тўлиқ ширкат» деган сўзларни, 
ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг «ва компания» деган сўзлар 
қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек, «тўлиқ ширкат» деган 
сўзларни ўз ичига олиши керак.
1. Тўлиқ ширкат – хўжалик ширкатлари ёки жамиятларининг 
ҳуқуқий тизимларга маълум бўлган илк ташкилий-ҳуқуқий шаклла-
ридан биридир. масалан, немис ҳуқуқида тўлиқ ширкат (расман 


178
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
у юридик шахс этиб тан олинмаса ҳам) шахсларнинг шартно-
мавий бирлашмаси сифатида personengesellschaften деб аталади. 
Унга ва коммандит ширкатларга масъулияти чекланган жамиятлар 
ва акциядорлик жамиятлари (кўпинча уставли бирлашмалар деб 
аталади) капиталларнинг бирлашмалари – kapitalgessellschaften сифа-
тида қарама-қарши қўйилади. Англия – Америка ҳуқуқида partnership 
ва limited partnership деб аталадиган ширкатлар фарқланади, 
улар тўлиқ ва коммандит ширкатларга, шунингдек, Европадаги 
акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларнинг 
тушунчасига мос келади ҳамда stock corporation ва close corporation, 
private company ва limited liability company деб аталадиган 
корпорациялар ёки компаниялар мавжуд бўлади.
Тўлиқ ширкатда шахсий элемент энг ёрқин ифодаланади, ва 
аксинча, иштирокчиларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича масъу-
лиятининг чекланиши умуман бўлмайди. шунинг учун тўлиқ 
ширкат шаклидан фойдаланиш унинг иштирокчилари учун юқори 
таваккалчилик билан боғлиқ. Лекин тўлиқ ширкатнинг афзалликлари 
ҳам унинг айнан шу камчилиги билан яқиндан боғлиқ бўлади ва уни 
тадбиркорликнинг ўта мақбул шаклига айлантиради. Тўлиқ ширкат 
кредиторларнинг талаблари нафақат жамланма капитал, балки 
шерикларнинг хусусий мулки билан ҳам кафолатлангани учун, 
у одатда, кредит олиш учун унчалик қийинчилик туғдирмайди; 
тижорат ҳамкорларининг ишончига сазовор бўлади, чунки унинг 
иштирокчилари ўз зиммасига олган мулкий таваккалчилик даражаси 
уларнинг ниятлари жиддий эканлигидан ва корхонанинг ишончли 
эканлигидан далолат беради.
2. шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ширкат тўлиқ 
деб тан олиниши учун бешта муҳим мезонни белгилаб беради: 
1) унинг асосида иштирокчилар ўртасидаги шартнома ётиши лозим; 
2) тўлиқ ширкат тадбиркорлик фаолияти учун тузилади, яъни тижо-
рат ташкилоти ҳисобланади; 3) тўлиқ ширкатнинг фаолиятида барча 
шерикларнинг шахсий иштирок этиши кўзда тутилади; 4) тад-
биркорлик фаолияти ширкат – юридик шахснинг номидан амалга 
оширилади; 5) ширкат иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича 
ўзларига тегишли бўлган мол-мулки билан жавобгар бўлади. шуни 
қайд этиш лозимки, ушбу жавобгарликнинг хусусияти ва ҳажми 
Ўзбекистон Республикаси ФК 59-моддаси билан ва Ўзбекистон 
Республикасининг «хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги қонуни 
билан белгилаб берилади.


179
4-боб. Юридик шаxслар
Тўлиқ ширкат уни тузаётган иштирокчилар томонидан имзола-
ниши керак бўлган таъсис шартномаси асосида тузилади. Ушбу 
шартноманинг давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан тўлиқ 
ширкат юридик шахс деб тан олинади.
3. Тўлиқ ширкатнинг таъсис шартномасида қуйидагилар 
тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим:

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling