Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Акциядорлар жамияти
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акциядорлар жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядор- ларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
64-модда. Акциядорлар жамияти
Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлар жамияти ҳисобланади; акциядорлар жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар акциядорлар жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. Акциядорлар жамиятининг фирма номида жамиятнинг номи ҳамда бу жамият акциядорлик жамияти эканлиги ўз ифодасини топиши керак. Акциядорлар жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядор- ларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. 1. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 64-моддаси акциядорлик жамиятининг (қуйида АЖ) туб негизларини ташкил этувчи бел- ги ларини, унинг юридик шахс сифатида ҳуқуқлари ва маж бу- риятларини, шу жумладан АЖнинг фуқаролик муомаласида ин- ди ви дуаллашуви билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва мажбу- риятларини белгилайди. АЖ уни тузган акциядорларнинг ҳуқуқий мақомидан фарқли мустақил ҳуқуқий мақоми бўлган ташкилот 194 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР ҳисобланади. АЖнинг мол-мулки акциядорлариннг мол-мулкидан алоҳида мулк бўлиб, жамиятнинг балансида ҳисобга олинади. АЖ ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, яъни фуқаролик муомаласининг мустақил субъекти бўлиб чиқиши ва демак судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. АЖ тижорат ташкилоти сифатида қонун ҳужжатларида тақиқ- ланмаган ҳар қандай фаолият турларини амалга ошириш учун зарур бўлган битимлар тузишга ҳақли. 1996 йил 26 апрелдаги N 223-I сонли Ўзбекистон Респуб- ликасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ- ларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 20-моддасига муво- фиқ, АЖ жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтиши санасига Ўзбекистон Республикаси марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг Ақш долларига эквивалент бўлган миқдоридан кам бўлмаган устав фондига эга бўлиши лозим. АЖнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. АЖнинг устав фонди унинг мол-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди. Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади (юқоридаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддаси). 2008 йил 22 июлдаги N 163-сонли Ўзбекис- тон Республикаси «қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қо- ну ни нинг 3-моддасига мувофиқ, акция – амал қилиш муддати белгиланмаган, унинг эгасининг акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисмини дивидендлар шаклида олишга, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этишга ва унинг тугатилишидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи эгаси ёзилган эмиссиявий қимматли қоғоздир. Акциялар ўз турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқи асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс акция эгаси – акциядор деб тан олинади. Оддий (одатдаги) акциялар овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгаларига дивидендлар олиш, жамиятнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. Акция 195 4-боб. Юридик шаxслар эгаларига дивидендларни, шунингдек, акциядорлик жамияти туга- тил ганда акцияларда ифодаланган маблағларни биринчи навбат- да олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялар ҳисоб- ланади. Имтиёзли акциялар уларнинг эгаларига, корхона фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. Чиқариладиган акцияларнинг хиллари, уларни тарқатиш ва жойлаштириш, улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби акциядорлик жамиятининг уставида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаб қўйилади (Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 24-моддаси). шунингдек, «олтин акция» деган тушунча ҳам мавжуд. «Олтин акция» – стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат корхоналарини хусусийлаштиришда ёки акциядорлик жамиятларининг давлат акциялари тўпламини хусусий мулк қилиб сотишда Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори асосида жорий этиладиган ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган айрим ациядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқидир. «Олтин акция» қийматга эга эмас, бошқа бировга ўтказилмайди ва гаровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилашда ва дивидендларни қўшишда ҳисобга олинмайди. «Олтин акция» устав капиталида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш 25 фоиздан ортиқ бўлмаган акциядорлик жамиятларида жорий этилади. Давлат томонидан «Олтин акция» дан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади. (Ўзбекистон Респуб- ликасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ- ларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24–1-моддаси). Акциядор ва жамият ўртасидаги муносабатлар корпоратив хусусиятга эга; бунда ўз маблағларини жамиятнинг капиталига қўшувчи шахс жамиятга нисбатан мажбурият-ҳуқуқий характердаги ҳуқуқларга – даромадларнинг бир қисмини (дивидендларни) олиш ҳуқуқи ва бир қатор бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Акциядор томонидан акцияларни тўлаш ҳисобига берилган пул маблағлари ва бошқа мулкий бойликлар жамиятнинг мулкига айланади, ва акциядор уларнинг қайтарилишини талаб қила олмайди; қонун ҳужжатларида назарда тутилган холлардан ташқари, у жамиятдан чиқиб кетиш пайида илгари сотиб олинган акцияларининг пули қайтариб берилишини талаб қила олмайди. Акцияларни фақат сотиш, 196 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР ҳадя қилиш, мерос қолдириш, яъни янги акциядорнинг фойда сига қонунчилик билан белгиланган тартибда воз кечиш мумкин. 2. Акциядорлик жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, АЖ эса ўз ишти- рокчиларининг қарзлари бўйича жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 64-моддасининг ушбу қоидаларида фуқаро лик- ҳуқуқий муносабатлар субъектининг мустақил жавобгар лигининг тамойили акс эттирилган. Бундан истиснолар фақат қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда бўлиши мумкин. шарҳ ланаётган модданинг иккинчи қисмига кўра акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар акциядорлик жамиятининг маж бу риятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. Ушбу меъёр акциядорларнинг сотиб олинадиган акциялар ҳақини белгиланган муддат ичида тўлаш мажбуриятига асосланган (бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қону нининг 20-моддаси); у айни пайтда жамият кредиторларнинг манфатларини ҳимоя қилади, уларнинг иқтисодий кафолати акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига шакллантириладиган жамият устав капитали бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида акциядорлар акциядорлик жамиятининг қарзлари бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган яна бир ҳолат кўзда тутилган: агар жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти- ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Буларга жамиятнинг бошқариш органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ёки акцияларнинг назорат қилувчи тўпламларига (назорат пакетлари) эга бўлган акциядорлар киради. Акциядорларнинг жавобгарлиги бу ҳолларда субсидиар (қўшимча) хусусиятга эга (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 329-моддаси). АЖ акциядорлари учун маълум хавф акциялар курсининг пасайиши, уларнинг бозор қийматининг камайиши билан боғлиқ. Бу ҳолларда сотмоқчи бўлган акцияларнинг котировкалари ўсиши 197 4-боб. Юридик шаxслар ҳисобига даромад олишни кўзда тутган АЖ иштирокчиларининг иқтисодий манфаатларига путур етади. 3. Ўзбекистон Республикаси ФК 64-моддаси 3-қисми ва Ўзбе- кис тон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акция- дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 3-моддасининг 1-, 2-қисмларига кўра, АЖ ўз фирма номига эга бўлади, бу ном фирманинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва турини (очиқ ёки ёпиқ) акс эттириши керак. Жамият давлат тилида ва айни пайтнинг ўзида жамият хоҳишига кўра бошқа тилларда ўзининг тўлиқ ва қисқартма номларига эга бўлишга ҳақлидир. 4. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати, акциядорларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ФК, Ўзбекис- тон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядор- ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. қишлоқ хўжалик, банк, инвестицион ва суғурта фаолиятининг соҳаларида, шунингдек, давлат корхоналарини хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларининг тузилиши ва ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади (Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 1-моддаси). Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling