75-модда. Жамоат фондлари
Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий
бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган хайрия, ижтимоий, маданий,
маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган,
аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб
эътироф этилади.
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қи-
лув чи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд
муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилга нида
васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб
бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани
ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган
мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳаражатларни
қоплаш учун фойдаланилади. Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан ўз уставида белгиланган мақсадларга
тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин. Фонднинг тижорат
ташкилотлари устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон
қилиб бориши шарт.
Жамоат фондини бошқариш тартиби ва унинг органларини шакл-
лан тириш тартиби унинг уставида белгиланади.
Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи
қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши
керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шаклланти-
233
4-боб. Юридик шаxслар
рилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсла рини тайинлаш
(сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини
Do'stlaringiz bilan baham: |