14-маъруза мавзу: айрув органларининг ёш хусусиятлари. Тери тузилиши ва функциялари
Download 77.5 Kb.
|
4.2 Айириш тизими
14-МАЪРУЗА МАВЗУ: АЙРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ. ТЕРИ ТУЗИЛИШИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ. РЕЖА: 1.Айрув органларининг организм фаолиятидаги аҳамияти. 2.Ички мухит барқарорлигини сақлашда нафас йўли, ичак йўли, тери ва буйрак хусусиятлари. 3.Буйракнинг тузилиши ва функционал аҳамияти. 4.Сийдик ҳосил бўлиш механизми. 5.Сийдик тутаолмаслик (эниурез) касаллиги ва уни олдини олдини олиш. 6.Терининг аҳамияти, тузилиши ва функциялари. 7.Тери касалликлари ва чиниқтириш. Тирик организм ички мухит барқарорлигини сақлаш учун, организмга кирган озиқа моддалар, сув, ҳаво ва бошқа моддаларнинг алмашиниш қолдиқларини ташқи мухитга чиқарибтуриши шарт. Чунки моддалар ллмашинуви қолдиқлари сийдикчил, сийдик кислота, креотинин ва шунга ўхшаш моддалар миқдори қонда ортиб кетса, организм захарланади. Организмга дори сифатида ёки бошқа вазиятда киритилган ёт моддалардан ташқари, организм ички мухити мувозанатини сақлаш учун керакли моддаларни чиқариши ҳам шарт. Организмдан ташқарига ажралувчи чиқинди моддаларни экскретлар деб аталади. Ажратувчи органларни экскретор дейилади. Экскретор органларга нафас йўли, тери, ичак йўли ва буйрак киради. Ўпка орқали карбонат ангидрид, қисман сув, эфир, хлороформ ва енгил учувчи газлар ажралади. Тери орқали қисман сув, тузлар, микроэлементлар, азот алмашиниш қолдиқлари ва сийдикчил моддалар ажралади. Хазм йўли орқали эса, хазм бўлмаган озиқа моддалар қолдиқлари , оғир метал тузлари, қисман сув, баъзи дориларнинг ва органик буёқларнинг қолдиқлари ажралади. Буйрак орқали эса организмдан, ортиқча сув, тузлар, минерал моддалар, тўқима ва хужайраларда модда алмашиниш қолдиқлари, сийдик кислотаси, мочевина, креотинин ва истеъмол қилинган дори қолдиқлари ажралади. Буйрак фаолияти фақат қолдиқ моддаларни ташқарига чиқариб ташлашдан иборат эмас. Бундан ташқари бир неча хаётий мухим вазифаларни бажаришда иштирок этади: 1.Қон ва бошқа ички мухит суюқликларининг хажм мувозанатини сақлашда; 2.Бу суюқликларни осматик мувозанатини сақлашда; 3.Кислота- асос мувозанатини сақлашда; 4.Қонда миқдори ортиб кетган органик моддаларнинг ортиқчасини чиқариб ташлашда; 5.Оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида; 6.Қон босими, эритроцитларнинг ҳосил бўлиши, қоннинг ивиши ва бошқа жараёнларда иштирок этади; Буйрак болаларда катталардагига қараганда пастроқда туради, шунда ҳам унг буйрак чап буйракка қараганда сал пастроқда жойлашган. Буйрак тузилишига кура ловияга ухшайди. Буйрак кесиб куриладиган бўлса, унда икки қават борлиги кўзга ташланади: ташқи- пўстлоқ қавати ва ички-мия (мағиз) қавати борлиги кузга ташланади. Буйрак структураси нефронлар- деб аталадиган жуда майда микроскоп тузилишига эга бўлган, сийдик ҳосил бўлишида мустақил қатнашувчи мураккаб тузилмалардан иборат. Нефрон буйрак тузилишининг функционал бирлиги бўлиб, бир неча қисмдан иборат бўлади. Буйракнинг пуст қаватида Шумлянский капсуласи бўлади. Бу капсула қушалоқ деворли нихоятда кичик (микроскопик) косачадан иборат. Косача деворлари бир қават хужайралардан тузилган. Капсуладан каналча бошланади, бу каналча буралиб-буралиб, мағиз қаватига тушади. Каналчанинг ана шу қисми, бирламчи буралма каналча дейилади. Буйракнинг пуст қаватида каналча туғриланиб, Генли қовузлоғини ҳосил қилади, сўнгра мағиз қаватидан яна пуст қаватига қайтади. Пуст қаватида яна каналча буралиб-буралиб, иккиламчи бурама каналчани ҳосил қилади, бу каналча чиқариш йўлига қуйилади. Чиқариш йўллари пуст ва мағиз қаватлари орқали ўтиб, буйрак жомларига йиғилади. Буйрак жомлари эса сийдик йўлларига, сийдик йўллари эса қовуқка қўйилади. Шумлянский капсуласига артериал томирча киради, қон келтирувчи томирча деб аталадиган бу томир капсула бушлиғида капилярларга бўлиниб, Мальпигий коптокчасини ҳосил қилади. Мальпигий коптокчасида босим ортиқрок булади. Шунинг натижасида, қон таркибидаги сув, минерал тузлар, айрим оқсил бирикмалари капсула деворидан силқиб утади. Бу жараённи фильтирланиш жараёни дейилади. Фильтирланиш натижасида ҳосил бўлган суюкликни дастлабки сийдик дейилади. Дастлабки сийдик таркибий қисмига кура қон плазмасига яқин туради. Шунинг учун дастлабки сийдик биралмчи ва иккаламчи бурама найлардан утиш жараёнида, най деворларидаги қон капилярларига организмга зарур бўлган моддалар (сув, аминокислоталар, минерал тузлар ва бошқа моддалар) қайтадан сўрилади. Бу жарабни реабсорбция жараёни (қайта сурилиш) дейилади. Шу йўл билан қон осматик, босими ва таркибий қисми мувозанати сақланади. Каналчаларда қайта сурилиш жараёнидан кейин қолган суюқлик, иккиламчи сийдик ёки охирги сийдик дейилади. Охирги сийдик буйрак жомидан сийдик йўллари орқали қовуққа тушиб янгилади ва маълум ҳажмда йиғилгандан сунг рефлектор равишда организмдан сийдик йўли орқали ташқарига ажратилади. Одам бир кунда-1,5л. сийдик ажратади. Охирги сийдик 1,3 л. бўлиши учун, фильтирланадиган бирламчи сийдик тахминан 100л. бўлиши, шундан 98,5 литри қайтадан қонга сўрилиши керак. Одам буйракларининг томирларининг 24 соатда 800-900л. қон утади. Буйрак фаолияти организмни модлалар алмашинуви жераёнида чиқинди моддаларидан тозалашни таъминлаб бериш билан чекланиб қолмасдан, балки қондаги осматик босимни ва реакциянинг доим бир хилда туришини таъминлаб беради. Бола ўсиб ривожланган сари буйрак массаси ва физиологик хусусиятлари ўзгариб боради, лекин бу жараёнлар айниқса бола хаётиниш биринчи йилида, 13-15 ёшида (балогатга етилиш) ва 20 ёшида сезиларли даража бўлади. Ёш улғайган сари қовуқнинг хажми 200мл.га тенг бўлса, 10 ёшли болаларда 600мл.га, 12 ёшли болаларда эса 1000мл. га тенг бўлади. Бироқ қовуқ бутунлай тўлмасдан туриб сийдик чиқарилиши мумкин. Хаётни биринчи йили мобайнида, сийдик ажралиш ғайри ихтиёрий суратда бўлса, кейинчалик эса, бошқарувчи нерв механизмлари етилиб, тарбия берилган сайин, сийдик чиқариш акти ихтиёрий бўлиб қолади. Бироқ тунда синдикни тута олмаслик одати баъзи болаларда сақланиб колади. Бу ходиса бола хаётининг тўғри тартибга солинмаслигига: уйқудан олдин овқат ейиши, кўп суюклик ичиш сабаб бўлиши мумкин. Тунда сийдик тута олмаслик ўғил болаларда қиз болалардагига нисбатан кўпроқ кузатилади ва 10 ёшдан кейин ёки балоғатга етиш даврида барҳам топади. Болаларда сийдик тута олмаслик касалини эниурез касаллиги дейилади. Эниурез касаллиги туғма ёки хаётда орттирилган бўлиши мумкин. Хаётда ортирилганларига сабаб кўпинча буйракни, қовуқни ва сийдик йўлларини шамоллаши билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун болани йўргаклаганда, белаганда тагини хўл бўлиб қолмаслик эхтиёт чораларини кўриш зарур. Тери- одам танасини ташқаридан қоплаган аъзо бўлиб, у организмни химоя қилади ва турли физиологик фаолиятлани бажаради. Терининг сатхи одамнинг ёши, жинсига қараб 1,5-2,0 м2 чамасида ўрта хисобда -1,73 м2 бўлади. Уэпидермие, дерма ва тери ости, ёғ қатламларидан иборат. Тери қон, лимфа томирлари ва нерв учларига бой. Организмнинг баъзи аъзо ва тизимлари билан алоқадор. Тери химоя, сезувчи нафас, сўриш, тана хароратини идора этиш, алмашиниш, қоннинг қайта тақсимланиши жараёнларида иштирок этади. Терининг химоя фаолияти хилма-хил бўлиб, у мустахкам бириктирувчи туқимадан иборат бўлиб, организмни механик таъсирлардан сақлайди. Тери инфрақизил, ультрабинафша ва маълум миқдорда радиактив нурларни ўтказмайди. Кимёвий моддалар учун ҳам ишончли тўсиқдир. Шикастланмаган тери орқали микроблар ўта олмайди. Тери юзасида лизоцим, олейн кислота ва бошқа бактерицид моддалар бўлиб, унга тушган микроблар 15-30 дақиқада ўлади. Терида организмни ташқи мухит билан боғловчи бир неча хил тери сезгилари бир биридан фарқланади. Оғрикни сезиш рецепторларини, механик, термик, электрик, кимёвий таъсирланиши натижасида юзага чиқади. Хароратни сезиш иссиқ ва совуқни сезувчи рецепторларнинг қўзғалишига боғлиқ. Одамнинг териси орқали бир кечаю кундузда 7,0-9,0 г.СО2 ажратилиб, 3,0-4,0г. кислород ўзлаштирилади. Бу миқдор газ алмашинувини 2% тенг бўлади. Тер орқали олинадиган нафас иссиқ хароратда, овқат ейилгандан кейин, жисмоний иш вақтида ва бошқа шароитларда жадаллашади. Тери моддалар алмашинувида анча кенг иштирок этади. Газлар алмашинувидан ташқари оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар алмашинувида мухим роль уйнайди. Тери бошқа аъзоларга нисбатан кўп миқдорда сув йиғади ва қонга ажратади, тери орқали йўқотиладиган сув нафас билан чиқариладиган сув миқдоридан икки баробар кўп. Тузлар мувозанатида ҳам терини аҳамияти катта. Тер безлари махсулоти бўлмиш, тер модда алмашинуви қолдиқларини чиқариб ташлашда маълум аҳамиятга эга. Тер таъми шўр бўлган рангсиз тиник суюқлик. Хона хароратида катта ёшли одам бир кунда 400-600мл. тер ажратади. Таркибида: 99% сув, сийдикчил моддалар, сийдик кислотаси, амиак ва бошқа моддалар бўлади. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling