Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

80-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг 
фарқлаб қўйилиши
Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбурият-
лари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан 
ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича 
жавоб бермайди.
Ушбу модданинг қоидалари давлат тузган шартнома асосида юри-
дик шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган 
(кафолат берган) ёки мазкур юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари 
бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ҳолларга 
тааллуқли эмас.
1. ЎзР ФКнинг 80-моддаси 1-қисмида давлат томонидан 
тузилган юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича, бир 
томондан ва юридик шахсларни тузган давлатнинг мажбуриятлари 
бўйича иккинчи томондан, бир-бирига боғлиқ бўлмаган мустақил 
жавобгарликлар тўғрисидаги қоида мустаҳкамлаб қўйилган. 
Бироқ, давлатнинг ўзи томонидан тузилган юридик шахсларнинг 
мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлишига оператив бошқарув 
ҳуқуқига асосланган унитар корхоналар мисол бўлиши мумкин 
(ФК 72-м.). қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, 
давлат органининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-
мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат 
унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин. 
Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг 
мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади (ФК 73-м. 5-қ.).
2. Бироқ, шарҳланаётган модданинг 2-қисмида давлат юридик 
шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик оли-
ши (кафолат бериши) ва аксинча, юридик шахс давлатнинг маж-
буриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олиши (кафолат бериши) 
мумкинлиги тўғрисидаги муҳим қоида мустаҳкамлаб қўйилган. 
Бу ҳолларда шарҳланаётган модданинг 1-қисми қоидалари татбиқ 
этилмайди.


252
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling