Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. валюта қимматликлари


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

95-модда. валюта қимматликлари
валюта қимматликлари деб ҳисобланадиган мол-мулк турлари 
ва улар хусусида битимлар тузиш тартиби қонун билан белгилаб 
қўйилади.
валюта қимматликларига мулк ҳуқуқи умумий асосларда ҳимоя 
қилинади.
Валюта қимматликлари қаторига киритилган мол-мулк 1993 йил 
7 майдаги № 841-XII-сонли «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 
қонун (янги таҳрири) билан белгиланади. мазкур мол-мулк 
таркибига чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, 
аккредитивлар ва бошқалар), фонд қийматликлари (акциялар, 
облигациялар ва бошқалар), ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги 
қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, платина ҳамда платина 
гуруҳига кирувчи металлар) киради, шундай металлардан ишланган 
заргарлик ашёлари ва бошқа рўзғор ашёлари ҳамда уларнинг 
парчалари бундан мустасно, табиий қимматбаҳо тошлар – сайқал 
берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут, 


272
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
александрит, шунингдек, марварид киради, шундай тошлардан 
ишлан ган заргарлик ва бошқа рўзғор ашёлари ҳамда уларнинг парча-
лари бундан мустасно.
ЎзР Вазирлар маҳкамасининг қарорлари билан «қимматбаҳо 
ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини 
лицензиялаш тўғрисида»ги Низом (ЎзР Вмнинг 2004 йил 9 
мартдаги 112-сонли қарорининг 1-сонли Иловаси) ва «қимматбаҳо 
металлар ва тошлардан заргарлик ашёлари тайёрлаш фаолиятини 
лицензиялаш тўғрисида»ги Низом (ЎзР Вмнинг 2006 йил 27 
сентябрдаги 205-сонли қарорига 1-сонли Илова) тасдиқланган. 
мазкур низомларда улар татбиқ этиладиган объектларнинг (стандарт 
ва ўлчамли олтин ва кумуш ёмби, таркибида олтин ва кумуш бўлган 
минерал ва иккиламчи хомашё, таркибида олтин ва кумуш бўлган 
ва заргарлик ҳамда бошқа маиший ашёлар, шунингдек, таркибида 
олтин ва кумуш бўлган ярим тайёр маҳсулотлар, қимматбаҳо 
тошлар) доираси белгилаб берилган. Тегишли битимларни амалга 
ошириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг чекланган доираси 
белгилаб қўйилган: марказий банк ва махсус ваколатли банклар
қазилма бойликлардан фойдаланувчилар, харид қилувчи корхоналар 
ва Низомда алоҳида кўрсатиб ўтилган бошқа шахслар.
Олтин ва кумуш юзасидан вужудга келувчи пул муносабатлари 
бевосита сўмларда ифодаланади ва тўланади. мана шу умумий 
қоидалар билан бирга алоҳида ашёлар билан тегишли битимларни 
амалга оширишнинг махсус қоидалари ҳам мавжуд, жумладан, 
минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашдан тортиб, олтин 
ва кумуш ёмбилари, таркибида қимматбаҳо металл мавжуд бўлган 
тангаларни ва ш.к. ўз ичига олган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling