Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши
мумкин. Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III бўлими) қўлланилади. Ушбу нормага мувофиқ бир тарафлама битим уни тузган субъектлар учун мажбуриятларни юзага келтиради. У қонунчилик ҳужжатларида ёки ушбу шахслар билан тузилган битим билан белгиланган ҳоллардагина бошқа шахслар учун мажбуриятларни юзага келтириши мумкин. Бир тарафлама битим тузиш йўли билан мажбуриятларни юклашга мисол сифатида васиятнома асосида васият ижрочисига мажбурият юкловчи васиятномани кўрсатиш мумкин. 1132-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчи васиятнома ёки қонун бўйича бир ёки бир нечта меросхўр зиммасига мерос ҳисобидан бирон-бир мажбуриятни бажаришни юклашга ҳақлидир (васият мажбурияти). Умумий қоидага кўра бир тарафлама битимда бир неча киши томонидан эрк-ирода билдирилиши мумкин. масалан, уйни сотиш учун ишончнома унинг бир нечта эгалари томонидан берилиши мумкин, танлов уюштирувчилар бир гуруҳ шахслар бўлиши мумкин ва ҳ.к. Ушбу шахслар мазкур ҳолатда бир тараф сифатида иштирок этадилар. шу билан бирга баъзи битимлар, масалан, васиятнома фақат шахсан, бир шахс томонидан тузилиши мумкин (ФК 1120-моддаси). Бир тарафлама битимларга тегишлича икки ва кўп тарафлама битимларнинг ҳақиқийлиги ёки ҳақиқий эмаслиги шартларига тегишли нормалар қўлланилиши лозим. ФК 103-моддасига мувофиқ бир тарафлама битимларга нисбатан мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади, агарда бу қонун ҳужжатлари, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса. Битим тузувчи бир шахснинг истаги бошқа шахс учун унинг хоҳишидан ташқари ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирадиган 304 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР бир тарафлама битимлар ижтимоий муносабатларни фуқаролик- ҳуқуқий тартибга солиш учун хос эмас. Фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш усулининг диспозитивлиги сабабли фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини юзага келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи асосий юридик фактлар икки тарафнинг (икки томонлама битимлар), ёки уч ёки ундан ортиқ тарафнинг (кўп томонлама битимлар) келишилган иродасини акс эттирувчи ҳужжатлар ҳисобланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling