Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

104-модда. Шартли битимлар
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг келиб чиқишини юз бериши 
ёки бермаслиги номаълум бўлган ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, 
битим кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади.
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг бекор бўлишини юз бериши 
ёки бермаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, бундай 
битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади.
Агар шартнинг юз беришига унинг юз беришидан манфаатдор 
бўлмаган тараф инсофсизлик билан қаршилик кўрсатган бўлса, бу 
шарт юз берган деб ҳисобланади.
Агар шартнинг юз беришига ушбу шартнинг юз беришидан манфа-
атдор бўлган тараф инсофсизлик билан ёрдамлашган бўлса, бу шарт 
содир бўлмаган ҳисобланади.
шартли битимларга юзага келиши ёки бекор бўлиши муайян 
вазиятларнинг юз бериши ёки бермаслигига боғлиқ қилиб қўйилган 
битимлар киради. Бекор бўлиш шартига эга битимлар ва (бино эгаси 
уни ижарага бериш шартномасини, агар унинг эгасига мазкур бинода 
ресторан очиш учун лицензия берилса, бекор қилиш шарти тузади) 
кечиктириш шарти билан тузилган битимлар (худди шу мулкдор 
фермер хўжалиги билан, агар унга мазкур бинода ресторан очишга 
рухсат этувчи лицензия берилса, уни турли маҳсулотлар билан 
таъминлаш тўғрисида шартнома тузади) тегишинча фарқланади.
шартли битимни тузишга бўлган қизиқиш шунда-ки, бекор 
қилувчи ёки кечиктирувчи шартдан келиб чиқувчи мажбурият 
тарафларни муайян тарзда боғлайди. Агар келтирилган мисолда 
мулкдор лицензия бериш рад этилганига қарамасдан бошқа 
шахс билан шартнома тузса, ёки лицензия олгандан сўнг бошқа 
шахслардан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олса, у ижарачи 
билан шартномани бекор қилиш ёки фермер билан тузилган 


305
9-боб. Битимлар
шартномани рад этиш сабабли юзага келган зарарларни қоплашига 
тўғри келади.
«шарт»га доир муайян талаблар мавжуд. шартли битимни бекор 
қилинган деб тан олиш учун ушбу талаблардан биттасининг ўзи 
мавжуд бўлиши ҳам етарлидир. шарт тарафнинг иродасига боғлиқ 
бўлмаган ва келгуси замонга тегишли ҳолат бўлиши лозим. Бунда 
тарафларга тегишли вазият юзага келиши ёки келмаслиги ноъмалум 
бўлиши шарт. шу тариқа, шартларнинг ҳам юз бериши, ҳам юз 
бермаслиги эҳтимоли доимо мавжуд бўлиши лозим. Агар мазкур 
ҳодиса содир бўлиш лозимлиги аниқ маълум бўлса, мазкур ҳолатда 
гап «шарт» эмас, балки алоҳида тарзда қайд этилган (аниқ ҳодисани 
кўрсатиш йўли билан) «битимдаги муддат» тўғрисида боради.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling