Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар 
(бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул 
қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан 
ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари 
билан белгиланади.
Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида 
тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб 
қўйилиши мумкин.
Битимлар ва ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш битимлар 
ва улар билан боғлиқ ҳуқуқларни фуқаролик муомаласида мав-


315
9-боб. Битимлар
жуд лиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларнинг 
давлат (оммавий) томонидан ошкоралигини таъминлаш воситаси 
ҳисобланади. шу муносабат билан битимларни мажбурий давлат 
рўйхатидан ўтказиш қонунда белгиланган ҳолларда бундай 
битимларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий оқибатлар фақат улар 
давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тўла ҳажмда юзага келади. 
Бундай ҳолларда битим ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш 
мураккаб юридик таркибий элементлари ҳисобланади.
Амалдаги қонун ҳужжатларида мажбурий давлат рўйхатидан 
ўтказиш тўғрисидаги қонун талаби бузилиши ҳолатлари учун икки 
турдаги оқибатлар белгиланган.
Биринчидан, ФК 112-моддаси 1-қисми нормасига мувофиқ қонун-
нинг битимни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмас-
лик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. хусусан, ФК 
271-моддаси 5-қисмида ипотека (кўчмас мулк гарови) тўғрисидаги 
шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қоидага риоя 
қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Иккинчидан, агар битим тегишли шаклда тузилган бўлса, бироқ 
иккинчи тараф уни рўйхатга ўтказишдан бош тортса, рўйхатга олиш 
шарт бўлган ҳолларда суд битимни рўйхатга олиш тўғрисида қарор 
чиқаришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда битим суд қарори асосида 
рўйхатга олинади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling