Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битимнинг оддий ёзма шакли


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

108-модда. Битимнинг оддий ёзма шакли
Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, 
қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади:
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 
ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган 
ҳолларда эса битим суммасидан қатъий назар бошқа битимлар.


311
9-боб. Битимлар
Ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мум-
кин бўлган битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб 
қилинмайди.
1. шарҳланаётган модда ёзма шаклда тузишни талаб қиладиган 
битимларнинг умумий белгиларини мустаҳкамлайди. Бундай 
белгилар субъектлар таркиби ва битим суммаси ҳисобланади.
Субъект белгисига кўра юридик шахслар томонидан тузиладиган 
битимлар ёзма шаклга эга бўлиши лозим. шу тариқа, ушбу шакл 
улар учун норма ҳисобланади. Уларга фақат қонунда кўрсатилган 
ҳолларда (ФК 106-м.), битим шаклларини танлаш ҳуқуқи мавжуд 
бўлмаган айрим битимларни нотариал тасдиқлаш тўғрисидаги 
кўрсатмаларни (ФК 110-м.) ҳисобга олмаганда белгиланган шаклдан 
четга чиқишга рухсат этилади.
Фуқаролар ўртасида тузиладиган битимлар учун қўшимча белги 
ўрнатилади: агар битим суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган 
энг кам ойлик иш ҳақидан камида 10 марта ортиқ бўлса, бундай 
битимлар ёзма шаклда тузилиши лозим. Бироқ қонунда айрим 
битимлар учун суммасидан қатъий назар ёзма шакл кўзда тутилган: 
ишончнома (ФК 134-м.), кафиллик (ФК 292-м.), закалат (ФК 311-м.), 
ҳадянинг айрим турлари (ФК 504-м.), 1 йилдан ортиқ муддатга 
мулкий ижара шартномаси (ФК 539-м.) ва б.
Фуқароларнинг битимларида битим шаклини танлашга таъсир 
қилувчи суммани белгилаш учун муқобил тўлов қиймати (ФК 355 
ва 356-м.), текинга тузиладиган битимларда берилаётган мулк ёки 
кўрсатиладиган хизматлар нархи эътиборга олинади.
Агар битим у тузилаётган пайтда ижро этилса, ёзма шаклда 
тузиш мажбурийлиги шарти бекор бўлади (ФК 106-м.). Бундай 
ҳолларда оғзаки шаклда ҳам юридик шахсларнинг фуқаролар билан 
битимлари (чакана савдо, маиший хизмат кўрсатиш соҳаси), ҳам 
фуқароларнинг шартнома суммасидан қатъий назар ўзаро тузган 
битимлари ва ниҳоят юридик шахслар ўртасида тузиладиган битим-
лар тузилади. Айни пайтда юридик шахс иштирокидаги ҳар қандай 
битим уни тузиш шаклидан қатъий назар ушбу битимни бухгалтерия 
ҳисоби ҳужжатларида акс этиришни, айрим ҳолларда эса битимни 
тасдиқлаш учун бошқа тарафга бериладиган бошқа ҳужжатларни 
тузишни (касса ва товар чеклари, ҳисоб-фактуралар ва ҳ.к.) талаб 
қилади.


312
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Битимлар, агар улар учун нотариал шакл белгиланган ёки оддий 
ёзма шаклга риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб 
келадиган бўлса, оғзаки шаклда тузилиши мумкин эмас (ҳатто тузиш 
пайтида ижро этиладиган битимлар ҳам).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling