Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

115-модда. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя 
этмаслик
Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда 
тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий змаслигига 
сабаб бўлади.
Кодексда айрим ҳолларда нафақат мажбурий ёзма шакл кўзда 
тутилган, балки ушбу талабнинг бузилиши битимларнинг ҳақиқий 


322
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
эмаслигига олиб келиши кўрсатилган. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги 
ёзма шакл тўғрисидаги талабни бузиш оқибати сифатида 262, 271, 
292, 361- ва бошқа моддаларида белгиланган. Бундан ташқари, оғзаки 
битимнинг ҳақиқий эмаслиги тарафларнинг келишувида ҳам кўзда 
тутилиши мумкин.
Нотариал шакл тўғрисидаги талаб бузилган ҳолда битим ўз-
ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади; худди шунингдек, мажбурий 
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қоидани бузувчи битим ҳам 
ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади (ФК 112-м. 1-қ.).
қонунда белгиланган ҳолларда, битимни рўйхатга олиш 
талабининг бузилиши ҳам битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун 
асос бўлади.
Бироқ айрим ҳоллар учун кўрсатилган битимларнинг ҳақиқий 
эмаслигини бартараф қилиш имконияти кўзда тутилган. Гап тегишли 
битим тўлиқ ёки қисман бажарилган, бажаришдан манфаат олган 
тараф эса нотариал тасдиқлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан 
бош тортган ҳолат тўғрисида бормоқда. Бунда битимни бажарган 
тараф ўз манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга мурожаат 
қилиши мумкинлиги белгиланган. Суд қарорининг ҳар икки вазият 
учун аҳамияти турлича. Тегишли қарор нотариал тасдиқлашнинг 
ўрнини босади, демак, суд битимни ҳақиқий деб топгандан сўнг 
нотариусга мурожаат қилишнинг зарурати қолмайди. Айни 
пайтда суднинг рўйхатга олинмаган битимни ҳақиқий деб топиш 
тўғрисидаги қарори рўйхатдан ўказишнинг ўрнини боса олмайди. 
Бироқ кўрсатилган қарор тегишли орган учун тарафлардан бирининг 
истагига қарши равишда битимни давлат рўйхатидан ўтказиш 
мажбуриятини келтириб чиқариши учун етарлидир. Суднинг бундай 
қарори тегишли битим белгиланган шаклда тузилган, бироқ фақат 
рўйхатидан ўтмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин (ФК 112-м.).
Ўз-ўзидан равшанки, у ва бу ҳолда ҳам битимнинг мазмуни 
қонунга зид эмаслиги кўзда тутилади, акс ҳолда битимни ҳақиқий 
деб топиш тўғрисидаги даъво рад этилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling