Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


 Ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслик


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

2. Ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслик.
Битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги шуни англатади-ки
битим кўринишида амалга оширилган ҳаракат қонунга номуво-
фиқлиги сабабли унинг иштирокчилари истаган ҳуқуқий оқибат-
ларни юзага келтирмайди ва юзага келтириши мумкин эмас.
Ўғирланган ашёларни сотиб олиш, муомалага лаёқатсиз шахс-
дан қимматли ашёни харид қилиш сотиб олувчида мулк эгаси 
ҳуқуқларини юзага келтирмайди; нотариал тасдиқланмаган кўчмас 
мулк гарови гаровга олувчи ҳуқуқларини вужудга келтирмайди ва 
ҳ.к.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ноқонуний ҳаракат 
бўлгани ҳолда фақат қонунда ушбу ҳолат учун кўзда тутилган 
ҳуқуқбузарликка қарши оқибатларни юзага келтиради. Ўз-ўзидан 
ҳақиқий бўлмаган битим оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаб 
ҳар қандай манфаатдор шахс томонидан билдирилиши мумкин. 
Суд бундай оқибатларни ўз ташаббусига кўра қўллашга ҳақлидир. 
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар шаклида амалга оширилган 
мутлақ кўпчилик ҳаракатларнинг ноқонунийлиги ниҳоятда равшан, 
мисол учун руҳий касаллик туфайли муомалага лаёқатсиз деб 


319
9-боб. Битимлар
топилган фуқаро билан битимни амалга ошириш ҳолатида. шунинг 
учун бундай ҳолларда суднинг вазифаси қонунда кўзда тутилган 
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларни қўллаш-
дан иборат бўлади.
3. Низолилик.
Битимнинг низоли эканлиги шуни англатадики, битим шаклида 
амалга оширилган ҳаракатлар фақат қонунда кўрсатилган ваколатли 
шахсларнинг даъвоси бўйича қонунда кўзда тутилган асослар 
мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Бошқача айтганда, агар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим 
унинг иштирокчилари хоҳишидан қатъий назар, яроқсизлик факти 
сабабли ҳақиқий бўлмаса, низоли битим, унинг иштирокчиси ёки 
бунга қонун билан ваколатланган бошқа шахснинг истагига кўра 
баҳслашилмагани ҳолда, ҳақиқий ва унинг иштирокчилари интилган 
оқибатларни юзага келтиради. масалан, алдов таъсирида тузилган 
битим, суд алданган кишининг даъвосига кўра ҳақиқий эмас деб 
топгунга қадар ҳақиқий ҳисобланади ва у билан кўзда тутилган 
барча оқибатларни келтириб чиқаради.
Низоли битимларга хос белгилар иккита ҳолат ҳисобланади. 
Биринчидан, уларнинг бошидан ҳақиқий эмаслиги эмас, балки қонун 
ҳужжатларида белгиланган ҳақиқий эмас деб топиш имконияти 
белгилаб қўйилганлиги.
Иккинчидан, юқорида кўрсатилганидек, уларнинг фақат қонунда 
кўрсатилган шахслар томонидан баҳслашиш имконияти мавжудлиги.
Учинчидан, тузилган пайтидан бошлаб барча ҳолатларда ҳақиқий 
ҳисобланмаган ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқли 
равишда, агар низоли битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак 
вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, суд битимни 
ҳақиқий эмас деб топган ҳолда уни келажак вақт учун ҳаракатдан 
тўхтатади. Бу ерда гап, асосан, қисман бажарилган низоли битимлар 
тўғрисида бормоқда. Фараз қилинг, суд фуқаро ўзига тегишли 
бўлган уйни фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш 
мажбуриятини зиммасига олган рента тўловчига мулк қилиб берган 
ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шартномасини бекор 
қилади (ФК 503-м. 1-қисми). Фуқаронинг хусусиятлари, унинг меҳ-
натга лаёқатсизлиги ва фуқаронинг ушбу билан боғлиқ равишда 
рента тўловчининг ўз қарамоғига олиш ҳаражатларини тўлашга 
қодир эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, суд шартноманинг келажак 
вақт учун амал қилишини бекор қилади.


320
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
4. Ҳақиқий бўлмаган битимларнинг турлари орасида айрим 
фарқлар мавжуд. Улардан бири шундаки, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган 
битим тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмас, айни пайтда низоли 
битим суд қарори бўйича уни тузиш ёки суд қарорини чиқариш 
пайтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топилади. Фарқ шундаки, 
битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ва унинг оқибатлари 
тўғрисидаги талабни ҳар қандай шахс қўйиши мумкин, айни пайтда 
низоли битим фақат манфаатдор шахснинг аризаси бўйича ҳақиқий 
эмас деб топилиши мумкин. манфаатдор шахс ролида битимни 
тузган шахс ва учинчи шахс бўлиши мумкин (хусусан, муайян 
ҳолатларда ижарага берувчи томонидан ижарага олинган мулкни 
сотиб олувчи билан тузилган битимнинг ҳақиқийлигини ижарага 
олувчи баҳслашиши мумкин).
шарҳланаётган бобда ФК 112, 116, 117, 119, 124-моддаларида 
кўрсатилган асослар бўйича ҳақиқий бўлмаган битимлар ўз-ўзидан 
ҳақиқий эмас деб кўрсатилган.
Бундан ташқари, Кодекснинг 23-моддасида кўзда тутилган битим-
лар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (фуқаронинг ҳуқуқ 
лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва 
ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа 
битимлар).
Айни пайтда бир қанча моддалари уларда кўрсатилган битимлар 
низоли, мунозарали ҳисобланишидан келиб чиқади. Тегишли қои-
далар, асосан, шарҳланаётган битимлар тўғрисидаги бобнинг 
моддаларида мавжуд. Ушбу бобдан ташқаридаги моддалардан гаровга 
олув чининг талабларини судга мурожаат этмасдан қондиришга 
тегишли 208-модда 2-қисми ёки белгиланган қоидаларга зид 
равишда амалга оширилган ким ошди савдоларнинг ҳақиқийлигини 
низолашишга йўл қўювчи 381-модда мисол бўла олади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling