Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни
112-модда. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан
ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни 316 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бу ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутил- ган ҳолларда битимни нотариал тасдиқлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз бош тортаётган тараф битимни тузиш кечик- тирилганлиги туфайли етказилган зарарни иккинчи тарафга тўлаши лозим. 1. шарҳланаётган модда битимнинг нотариал шаклига ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик оқибатларини белгилаб беради. мажбурий нотариал шаклга риоя қилмаслик барча ҳолларда битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги уларнинг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги сифатида тушунилади. Уни ижро этиш қонун билан тақиқланган. Бундай битимни бажариш учун содир этилган ҳаракатлар битим тарафлари учун ҳам, учинчи шахсларга нисбатан ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирмайди. Агар тарафлардан бири битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса уни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, Бу ҳолда қонун бажарган тарафни ўз ҳимоясига олади. Суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда суд қарори битимни тегишлича расмийлаштириш ўрнини босади. Бир тарафнинг битимни нотариал тасдиқлашдан бош тортишини турли важлар: битимни фойдасиз шартлар асосида ижро этишни истамаслик, битимни бекор қилишни ёки ҳақиқий эмас деб топишни хоҳлаш ва бошқа сабаблар юзага келтириши мумкин. Бундай ҳолларда иккинчи тараф, агар у битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, битимни ҳақиқий деб топиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Агар суд барча қонун талабларига риоя этилганини аниқласа, битим тегишлича расмийлаштирилган деб тан олинади ва қонуний кучга киради. 2. Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш бироз бошқачароқ хусусиятга эга. Битимни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли муассасага бундай битимнинг барча иштирокчилари мурожаат қилишлари лозим. Бироқ, агар тарафлардан бири бундай рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, иккинчи тараф судга мурожаат қилиши лозим, суд бошқа тарафнинг хоҳишига қарши бўлса ҳам ўз қарори билан битимни давлат рўйхатидан ўтказишни мажбурий қилиб қўйиши мумкин. Башарти, битим тегишли шаклда тузилган ва 317 9-боб. Битимлар ҳақиқий эмаслик шартларига эга бўлмаса. Нотариал шаклда тузилган битимлар бундан мустасно. Ҳаттоки, қонун бўйича бундай битимлар учун нотариал шакл талаб қилинмаса ҳам, унга риоя қилиш тарафга бир томонлама тартибда битимни давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Битимни нотариал тасдиқлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказишдан асоссиз равишда бош тортиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бош тортган тарафга битимни расмийлаштиришни кечиктириш туфайли кўрилган зарарни тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради. қонунда зарарларни тўлаш тўғрисида айтиб ўтилган. Уларга ҳақиқий зарар (мулкни сақлаш, уни транспортировка қилиш, таъмирлаш хара- жатлари, унинг шикастланиши ёки нобуд бўлиши сабабли юзага келган зарарлар), шунингдек «бой берилган фойда» (ФК 14-моддаси 2-қисми) оддий фуқаролик муомаласи шароитида шахс, агар унинг ҳуқуқлари бузилмаганда, олиши мумкин бўлган, бироқ ҳуқуқ- бузарлик сабабли олинмаган даромадлар киради. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling