Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
119-модда. муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро
томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. шарҳланаётган модда битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослардан бири сифатида битимнинг муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилишини белгилайди. Агар фуқаро руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг моҳиятини тушунмаса ва уларни бошқара олмаса суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилади. Битимларни унинг номидан суд қарори асосида тайинланадиган васий амалга оширади (ФК 30-м.). Бундай шахс томонидан тузилган битим қонун томонидан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб таснифланади. У битим иштирокчилари учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди. Уни ижро этиш тақиқланади. Акс ҳолда шарҳланаётган моддада кўрсатилган чоралар қўлланиши мумкин. Тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафга олинган нарсаларнинг ҳаммасини асл ҳолида қайтариши шарт. Олинган нарсани асл ҳолида қайтариш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати пулда тўланиши лозим. шуни ҳисобга олиш муҳим-ки, қонун мазкур нормада муомалага лаёқатсиз шахс билан бирга тузилган эмас, балки муомалага 328 I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР лаёқатсиз шахс томонидан тузилган битимларга тасниф беради. Унинг бундай битим иштирокчиларига нисбатан келгусида қўлланиладиган барча чораларни белгиловчи бош белгиси битимнинг муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилиши ҳисобланади. шунинг учун қонунда битимнинг иккинчи тарафи муомалага лаёқатли шахс бўлган ҳолатлар учун алоҳида оқибатларни кўзда тутади. муомалага лаёқатли тараф зиммасига, агар у иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у бундай битим туфайли кўрган ҳақиқий зарарни тўлаш мажбурияти юклатилади (ФК 14-м.). Васийнинг илтимосига кўра муомалага лаёқатсиз шахс томони- дан тузилган битим, агар у муомалага лаёқатсиз шахс манфаатларига мувофиқ бўлса ва унинг фойдасига амалга оширилган бўлса, суд томонидан ҳақиқий деб топилиши мумкин. Гап муомалага лаёқат- сиз шахс фойдасига ҳадя қилиш битимларини ижро этиш, унинг учун муҳим аҳамиятга эга ашёларни унга фойдали нархларда сотиш тўғрисида кетмоқда. Уларни муомалага лаёқатсиз шахсдан битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли қайтаришни талаб қилиш васийнинг илтимосига кўра суд томонидан рад этилиши мумкин. Айрим ҳолларда ҳадя қилиш ваъдасини ижро этиш тўғрисидаги даъво қондирилиши мумкин. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling