Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
117-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган
битимнинг ҳақиқий эмаслиги Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган битимлар бундан мустасно. Бундай битимдаги тарафларнинг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бундан ташқари, муомалага лаёқатли тараф, агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. 1. ФК 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганларни (кичик ёшдаги болаларни) муомалага лаёқатсизлар тоифасига киритади (уларнинг ФК 29-моддасида рухсат этилган чекланган муомалага лаёқатли шахслар сифатида бажарадиган ҳаракатлари бундан мустасно). Бу 325 9-боб. Битимлар шу билан исботланади-ки, улар амалга оширадиган битимларга шарҳланаётган модда қоидалари қўлланилади. муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилган битимни ижро этишдаги каби, кичик ёшдаги бола томонидан тузилган битим тарафларининг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. худди шунингдек муомалага лаёқатли тараф, агар кичик ёшдаги иккинчи тарафнинг ёшини (муомалага лаёқатсизлигини) билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Кичик ёшдаги бола, муомалага лаёқатсизларнинг манфаатлари учун ота-оналар (фарзандликка олувчилар, васийлар), агар битим кичик ёшдаги боланинг фойдасига тузилган бўлса, суддан бундай битимни ҳақиқий деб топишни талаб қилиш мумкин (119-моддага шарҳларни қаранг). 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) қонун билан икки гуруҳга ажратилади: 6 ёшгача бўлган муомалага бутунлай лаёқатсиз кичик ёшдаги болалар ва муайян юридик ҳаракатларни амалга ошириш рухсат этилган (ФК 29-м.) 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар. қонун кичик ёшдаги болаларнинг муомала лаёқати мазмунига текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган майда маиший битимларни, шунингдек қонуний вакиллари (ота-она, фарзандликка олувчилар, васийлар) томонидан берилган маблағларни ёки уларнинг розилиги билан тасарруф этишга доир битимларни амалга оширишни киритади. Бундай битимлар ҳақиқий ҳисобланади. Улар тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқаради. Бироқ бундай битимлар бўйича жавобгарлик кичик ёшдаги болалар эмас, уларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар, васийлар) зиммасига юклатилади (ФК 29-м.). Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling