Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

125-модда. юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига 
чиқадиган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда 
тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси 
бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси 
(иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд 
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
1. шарҳланаётган модданинг номиёқ унинг мазмунини белгилаб 
беради, чунки унда юридик шахс ўз ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига 
чиқишининг иккита ҳолати кўрсатилган. Биринчи ҳолат юридик 
шахс фаолиятининг мақсадлари уставда унинг ўзи томонидан аниқ 
чекланган вазият билан боғлиқ. Бунда ФК 41-моддасига мувофиқ 
умумий ҳуқуқ лаёқатига эга юридик шахслар кўзда тутилмоқда. 
Демак, гап асосан ўз таъсис ҳужжатларида уларга муайян 
битимларни амалга оширишни (масалан, биржа битимлари ёки 
бошқа бирор-бир аниқ фаолият билан боғлиқ битимлар тузишни 
ва ҳ.к.) тақиқловчи чекловларни кўзда тутишлари мумкин бўлган 
хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўғрисида бормоқда. Сўз 
юритилаётган битимлар низоли ҳисобланади ва юридик шахснинг 
ўзи, унинг таъсисчиси (иштирокчиси) талабига кўра ҳақиқий эмас 
деб топилиши мумкин.
2. Иккинчи ҳолат юридик шахсда муайян фаолият билан 
шуғулланиш учун қонун бўйича зарур лицензия бўлмаслиги билан 
боғлиқ. ФК бундай битимларни иккита вазиятни назарда тутган 
ҳолда низоли битимларга киритган. Биринчиси тегишли ташкилот 
контрагентини ҳимоя қилиш заруратидан иборат.
Иккинчи вазият шундан иборатки, ҳар қандай лицензиялаш 
мажбурий лицензиялаш билан қамраб олинадиган фаолият устидан 


342
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
назоратни амалга ошириш вазифасига эга орган томонидан тегишли 
ҳокимият ваколати амалга оширилишини тақозо этади. шу 
муносабат билан битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги 
талабни мазкур ҳолатда лицензия олмаган юридик шахс, унинг 
таъсисчиси (иштирокчиси) билан бирга ваколатли орган ҳам тақдим 
этиши мумкин.
шу билан бирга назарда тутиш лозимки, 41-модда нотижорат, 
шунингдек, унитар корхоналар ва қонунда кўзда тутилган бошқа 
турдаги ташкилотлар учун фақат юридик шахсни ташкил қилиш 
мақсадларига мувофиқ бўлган фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш 
имкониятини тақозо этувчи махсус ҳуқуқий лаёқат тамойилини 
сақлаб қолади.
махсус ҳуқуқ лаёқати доирасидан четга чиқувчи битимларни 
ҳақиқий эмас деб топиш учун ФК 125-моддаси асос бўлади. Тегишли 
равишда бундай турдаги битимлар ҳақиқий эмас ҳисобланади ва 
икки томонлама реституцияни келтириб чиқариши лозим. мазкур 
ҳолатда махсус ҳуқуқ лаёқати тўғрисидаги нормалар императив 
характерга эга бўлгани учун, иккинчи тараф, у битим бўйича 
контрагентини ҳуқуқий лаёқати чекланганини билмаган ва билиши 
лозим бўлмаганлигига ҳавола қилинган ҳолда, битим ҳақиқий эмас 
деб топилиши юзасидан низолашиш имкониятидан маҳрумдир.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling