Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

192-модда. Топилма
Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни 
ёки ашё эгасини ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзга маълум 
шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни 
шу шахсга қайтариши шарт.
Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу 
бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топширил-
моғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг 
ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига 
олади.
Башарти, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига 
эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, 
ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида милицияга, тегишли 
давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 
маълум қилиши шарт.
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш 
учун милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга 
ҳақлидир.
1. Топилма деб йўқотилган ашё, яъни мулкдорнинг ихтиёридан 
ташқари эгаликдан чиқиб кетган ва ҳар қандай бошқа шахс 
томонидан топилган ашё ҳисобланади. Демак, топилган нарсанинг 
топилма деб таърифланиши учун, айни ашё мулкдорнинг эгалигидан 
чиқиб кетганлиги ва бу мулкдорнинг ихтиёридан ташқари содир 
бўлганлиги талаб этилади. шу сабабдан, агарда мулкдор ашёнинг 
қаерда эканлигини билса ва ашё мулкдорнинг эгалигида қолаётган 
бўлса, мазкур ашё топилма деб ҳисобланмайди.
Фақат кўчар мулк топилма нарсаси бўлиши мумкин (одатда 
кўчмас мулк йўқотилмайди).
2. шарҳланаётган моддада, асосан ашёни топган шахснинг 
мажбуриятлари белгиланган. Биринчидан, унинг зиммасига топилма 
ҳақида ашёни йўқотган эгасини, агарда у маълум бўлса, ёки уни 
қабул қилиб олишга ҳақли бўлган бошқа шахсларни хабардор 
қилиши ва уларга топилган ашёни қайтариб бериш мажбурияти 
юклатилади. Иккинчидан, агарда ашё бино ичида ёки транспортда 
топилган бўлса, ашёни топиб олган шахс уни мазкур бинонинг ёки 
транспорт воситасининг эгасига ёки унинг вакили бўлган шахсга 
топшириши керак. Лекин, шу билан бирга ушбу мажбурият ашёни 


484
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
топган шахснинг аввалги мажбуриятини бекор қилмаслигини 
ва мулкдорнинг ёки ашёни қабул қилиб олишга ҳақли бўлган 
шахслар аниқланган ҳолда бажарилиши кераклигини таъкидлаш 
лозим. Топилган ашёнинг бино ёки транспорт воситасининг эгасига 
топширилиши ҳолатида, улар ашёни топган шахснинг ҳуқуқини қўлга 
киритадилар ва тегишли мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар.
Агарда топилган ашёни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс 
аниқланмаган бўлса, шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига 
мувофиқ, ашёни топган шахс топилма ҳақида милицияга, тегишли 
давлат органига ёки фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органига 
мурожаат қилиши керак, бунда топилма ҳам уни топган шахсда 
қолиши, ҳам кўрсатилган органларга топширилиши мумкин. Ашёни 
сақловчи шахс унинг яхши сақланишини таъминлаши лозим. 
йўқотилган ашёни сақловчи шахснинг жавобгарлиги ашёнинг 
қиймати билан чекланади ва фақат қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик 
қилиши оқибатида топилган ашё йўқолганда ёки нобуд бўлганда 
бундай жавобгарлик келиб чиқади.
Ашёни топиб олган шахснинг барча юқорида санаб ўтилган 
мажбуриятлари қатъиян императив хусусията эга эканлигини 
ва уларнинг бажарилмаслиги мулкдор аниқланганлигида унинг 
мукофотланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши хавфи келиб чиқишини, 
аниқланмаганлигида ва тегишли муддат ўтгандан сўнг эса мазкур 
жиҳатлар мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилишини 
таъкидлаш лозим.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling