Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

19-модда. Фуқаронинг исми
Агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, 
фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек, отасининг исми билан 
ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахал-
лусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин.


56
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга 
ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан 
олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос 
бўлмайди.
Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва 
кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва 
у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот 
йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз 
зиммасига олади.
Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаш-
тирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар кирити-
лишини талаб қилишга ҳақли.
Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек, ўзгартирилган 
исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган 
тартибда рўйхатдан ўтказиши керак.
Бошқа шахс исмидан фойдаланиб ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишга 
йўл қўйилмайди.
1. Ўз исмига эга бўлиш фуқаронинг ажралмас ҳуқуқидир. БмТ 
«Бола ҳуқуқлари ҳақида»ги Конвенцияси 7-бандининг 1-қисмига 
мувофиқ, туғилиш пайтидан бошлаб бола ўз исмига эга бўлиш 
ҳуқуқига эгадир. Кенг маънодаги исм сифатида фуқаронинг исми, 
отасининг исми ва фамилиясини тушунадилар. Бироқ, ЎзР ФК 
19-бандининг 1-қисмига кўра, миллий урф-одатдан ёки махсус 
қонун ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда «фуқаронинг исми» 
тушунчасининг бошқача мазмунга эга бўлишига ҳам йўл қўйилади.
ЎзР ОКнинг 69-моддасида, боланинг исми ота-оналарнинг ўзаро 
келишувига кўра берилиши, отасининг исми эса унинг отасининг 
исми бўйича берилиши белгиланган.
Боланинг фамилияси ота-онасининг фамилияси бўйича белги-
ланади. Боланинг ота-онаси ҳар хил фамилияга эга бўлган ҳолат-
да, ота-оналарнинг ўзаро келишувига мувофиқ, болага отасининг 
фамилияси ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг 
ҳоҳишига кўра, миллий анъаналарга мувофиқ, болага унинг отаси 
томонидан ёки мувофиқ равишда онаси томонидан бўлган бобо-
сининг исмидан ҳосил қилинган фамилия берилиши мумкин. 
Боланинг исми ва (ёки) фамилияси бобида ота-оналар ўртасида ўзаро 
келишув мавжуд бўлмаган ҳолда, пайдо бўлган келишмовчиликлар 
васийлик ва ҳомийлик идораси томонидан ҳал этилади.


57
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
Агарда боланинг отаси қонунда белгиланган тартибда аниқ-
ланмаган бўлса, бу ҳолда боланинг исми онасининг кўрсатмаси бўйи-
ча, отасининг исми туғилиш ҳақидаги гувоҳномасида унинг отаси 
деб кўрсатилган шахснинг исми бўйича, фамилияси эса онасининг 
фамилияси бўйича берилади.
2. Фуқаронинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари унинг шахсий 
исми бўйича амалга оширилади ва қўлга киритилади. шундай 
бўлса ҳам, қонун томонидан кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда 
шахснинг таҳаллусдан (тўқиб чиқарилган исмдан) фойдаланишига 
йўл қўйилади. масалан, фан, адабиёт, санъат ва турдош ҳуқуқ-
лар соҳаларида яратилган ижодий асарнинг муаллифи ўз исми-
ни шахсийлаштириши мақсадида ўзга шахснинг исмини такрор-
ламайдиган тўқиб чиқарилган исмдан (таҳаллусдан) фойда ланиши 
мумкин. муаллиф ўз асаридан таҳаллус остида ёки ўз исмини 
кўрсатмаган, яъни аноним муаллиф тарзида фойдаланиши ёки ундан 
фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқига эгадир (ЎзРнинг «муал-
лифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунининг 
18-моддаси, 2006 йил 20 июлдаги ЎзР қонунлари 42-сон).
3. Фуқаро ўз исмини қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш 
ҳуқуқига эга эканлиги шарҳланаётган мазкур банд қоидаси 
билан белгиланади. ЎзР Оила Кодекси никоҳ тузиш (ЎзР ОК 
20-моддасининг 1-қисми), никоҳдан ажратиш (ЎзР ОК 46-моддаси), 
никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш (ЎзР ОК 56-моддасининг 6-қисми), 
фарзандликка олиш (ЎзР ОК 164-моддасининг 3-қисми), оталикни 
белгилаш (ЎзР ОКнинг 207-моддаси) ҳолларида фуқаронинг ўз 
фамилиясини ўзгартиришига йўл қўйилади. Бола ота-онаси нинг 
биргаликда билдирган илтимосига кўра, ўн олти ёшга тўлма гу-
ни гача, фуқаролик ҳолатини рўйхатга олиш органи, боланинг 
манфааатларидан келиб чиққан ҳолда, унинг исмини ўзгартиришга, 
шунингдек, унга берилган фамилияни ўз ота-онасидан бошқа 
бири нинг фамилиясига ўзгартиришга ҳақлидир (ЎзР ОКнинг 
70-моддаси).
Никоҳни тузишда эр-хотин ўз ихтиёри бўйича эр-хотиндан 
бирининг фамилиясини ўзлари учун умумий фамилия сифатида 
танлайдилар ёки эр-хотиннинг иккаласи ҳам ўзларининг никоҳгача 
бўлган фамилияларини сақлаб қоладилар. Никоҳ тузилганида ўз 
фамилиясини бошқа фамилияга ўзгартирган эр (хотин), никоҳ бекор 


58
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қилинганидан кейин ҳам шу фамилия билан номланиш ҳуқуқига 
эгадир ёҳуд суд томонидан никоҳнинг бекор қилиниши тўғрисидаги 
қарор қабул қилинганида унинг ҳоҳиши бўйича унга никоҳгача 
фамилияси қайтариб берилиши мумкин. Инсофли эр (хотин), никоҳ 
бекор қилинганида никоҳ тузишни давлат рўйхатига олиниши 
пайтида ўзи танлаган фамилияни сақлаб қолишга ҳақлидир.
Зарурият мавжуд бўлган ҳолларда, фарзандликка олишда, 
фарзандликка олинадиган боланинг исми, отасининг исми, фами-
лияси ўзгартирилиши мумкин.
Агарда боланинг ота-онаси алоҳида-алоҳида яшаётган бўлсалар 
ва бола билан бирга яшаётган ота (она) унга ўз фамилиясини 
бериш ҳоҳишини билдирса, бу ҳолда васийлик ва ҳомийлик органи, 
боланинг манфаатларига боғлиқ ҳолда ва ота(она)лардан бошқа 
бирининг фикрини инобатга олган ҳолда мазкур масалани ҳал 
қилади. Ота(она)нинг турар жойини аниқлаш иложи бўлмаганида, 
унинг ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилишида, унинг 
муомалага лаёқатсиз деб тан олинишида, ва шунингдек, ота (она)
нинг болани тарбиялашдан ва уни боқишдан асосли сабабларсиз бош 
тортиши ҳолларида унинг фикри инобатга олиниши шарт эмас.
Агарда бола бир-бири билан ўзаро никоҳда бўлмаган шахслардан 
туғилган бўлса, ва унинг отаси қонуний тартибда белгиланмаган 
бўлса, васийлик ва ҳомийлик органи, боланинг манфаатларидан 
келиб чиққан ҳолда, унинг фамилиясини тегишли илтимос билан 
мурожаат қилган пайтдаги онасининг фамилиясига ўзгартириш учун 
рухсат беришга ҳақлидир.
Ёши ўнга тўлган боланинг исми ёки фамилиясининг ўзгарти-
рилиши фақат унинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Исмни алмаштириш фуқаронинг аввалги исми остида қўлга 
киритган ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бекор қилиниши 
ва ўзгартириши учун асос бўлмайди. Аммо фуқаронинг зимма-
сига ўзининг қарздорларини ва кредиторларини ўз исмини 
ўзгартирганлиги ҳақида ҳабардор қилиш учун зарурий чора-
ларни кўриш мажбурияти юкланади. шунингдек, ўз исмини 
ўзгартирган фуқаро қарздорлар ҳамда кредиторларнинг унинг 
исми ўзгартирилганидан бехабар бўлганлигидан келиб чиқадиган 
оқибатлар бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олишини ҳам 
қонун чиқарувчи томонидан белгиланди. қонунчиликнинг баъзи 


59
3-боб. Фуқаролар (Жисмоний шахслар)
бир ҳужжатларида учинчи шахсларни исмнинг ўзгартирилганлиги 
тўғрисида хабардор қилишнинг махсус тартиби кўзда тутилади. 
масалан, 
«Фаолиятнинг 
айрим 
турларини 
лицензиялаш 
тўғрисида»ги ЎзР қонунининг 20-моддасида (25.05.2000 й. 71-II-сон) 
лицензия олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг 
исми ёки яшаш жойи ўзгартирилиши ҳолатида, лицензия олувчи 
шахс қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ҳафталик муддат ичида 
лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза билан мазкур 
маълумотларни тасдиқловчи барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда 
лицензиялаштирувчи органга мурожаат қилиши белгиланади.
Ўз исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги номига 
расмийлаштирилган ҳужжатлар таркибига ўз ҳисобига ўзгарти-
ришлар киритишни талаб қилишга ҳақлидир. мазкур ҳолат янги 
ҳужжатни бериш ёки (агарда йўл қўйилса) аввалги ҳужжатнинг 
мазмунини ўзгартириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. 
Алмаштирилиши ёки таркибига ўзгартиришларни киритиш лозим 
бўлган мазкур ҳужжатлар жумласига энг аввало Ўзбекистон 
Республикаси фуқаросининг паспорти киради. «Ўзбекистон Респуб-
ликасида паспорт тизими тўғрисида»ги Низомнинг 16-бандига 
мувофиқ (ЎзР Президентининг 1999 йил 26 январдаги ПФ–2240-
сонли Фармонига 1-Илова) фамилия, исм, отасининг исми ўзгар-
тирилган ҳолларда паспортни алмаштириш амалга оширилади. 
шунингдек, таркибига ўзгартиришлар киритилишини фуқаро 
томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган ҳужжатлар жумласига 
маълумот тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳарбий билет, 
пенсионерлик гувоҳномаси, ҳайдовчи гувоҳномаси, хонадонга мулк 
ҳуқуқи далолатномаси, шахсий қимматли қоғозлар ва ҳоказолар 
киради.
Фуқаронинг исми, отасининг исми ва фамилияси, шунингдек, 
уларни ўзгартириш «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга 
олиш қоидалари»да (ЎзР Вмнинг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли 
қарорига 1-Илова) белгиланган қоидаларга мувофиқ ФҲДЁ 
органларида рўйхатга олинади.
Бошқа шахснинг номидан ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг қўлга 
киритилишига йўл қўйилмайди ва бундай ҳолат оқибатда номи 
фойдаланилган ўзга шахсга келтирилган моддий зарарнинг 
қопланишини келтириб чиқариши мумкин.


60
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling