281-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш
Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни ким ошди
савдосида сотишни бир йилгача муддатга кечиктиришга ҳақли.
Кечиктириш ушбу мол-мулкни гаровга қўйиш билан таъминланган
мажбурият бўйича таpафларнинг ҳуқуқ ва буpчларига таъсир қилмайди
ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган
зарари ва неустойкани ундиришдан озод қилмайди.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси ундирув суд тартибида мол-мулкка
қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга
олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
Гаровга қўйилган мол-мулк ким ошди савдосида энг юқори баҳони
таклиф қилган шахсга сотилади.
Ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга
олувчи гаровга қўювчи билан келишиб, гаровга қўйилган мол-
мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган
ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан
олиб-сотиш шартномаси қоидалари қўлланилади.
Такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилин-
ганида гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий ким ошди савдоси-
даги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камай тирган
суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан
такрорий ким ошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган
кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси
Do'stlaringiz bilan baham: |