Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet303/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

285-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий 
равишда олиб қўйишнинг оқибатлари
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка 
мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, давлат 
эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш), реквизиция 
ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига 
бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Бундай ҳолда 
ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи тадбиқ этилади ёки 
тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши кеpак бўлган 
ҳақ суммасидан ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга 
бўлади.
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг 
эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида 
ёки жиноят ёхуд бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун (ушбу 
Кодекснинг 204-моддаси) гаровга қўювчидан қонунда белгиланган 
тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга 
қўйилиши бекор бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган 
ҳолларда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни 
муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли.
1. шарҳланаётган моддага биноан, қонун ҳужжатларига мувофиқ, 
мол-мулк давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги ҳолатида 
давлат тенг қийматдаги суммада тегишли ҳақ тўлайди. шундай 
қилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг мулкдори унинг мулк 
ҳуқуқи бекор бўлишигача тегишли товон ҳақини олади. Гаровга 
қўйилган мол-мулк тегишли ҳақ олиниши пайтида ҳали унинг 
мулк ҳуқуқида бўлишни давом этади ва демак, гаров нарсаси 
сифатида қолади. шу сабабли шарҳланаётган модда гаров ҳуқуқини 
алмаштириб қўйилган (ўрнига ўрин берилган) мол-мулкка нисбатан 
таълуқли эканлигини белгилайди. Айни пайтда мол-мулк гаровга 
олувчидан давлат эҳтиёжлари учун олинган пайтдан бошлаб 


666
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ўрнига ўрин берилган мол-мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини ўтиши 
тўғрисидаги қоида юқоридаги нормани мантиқий давомидир деб 
айтиш мумкин. шунинг учун, шарҳланаётган модда, ўрнига ўрин 
берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи тадбиқ этилишини белгилаганда, 
у мол-мулкнинг ва гаровга қўювчидан давлат эҳтиёжлари учун олиб 
қўйилиши пайтида берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқини тадбиқ 
этувчи қоидани ўрнатади.
2. Агар мулкнинг давлат ихтиёрига ўтказилиши билан бир нечта 
шахснинг манфаатлари боғлиқ бўлса, давлат уларнинг ҳар бирига 
мол-мулк ёки унинг манфаатига тенг қийматли тегишли ҳақ бериши 
лозим. Агар гаровда турган мол-мулкни давлат ихтиёрига ўтказиш 
назарда тутилса, унинг ўрнига бошқа мулк ёки пуллик товон олиш 
ҳуқуқидан фақатгина унинг мулкдори эмас, балки гаровга олувчи 
фойдаланиши мумкин, агарда улар бир нечта бўлса (навбатдаги 
гаровда) – барча гаровга олувчилар ҳам. Улардан ҳар бири – ўзининг 
иқтисодий манфаати доирасида бу ҳуқуқдан фойдаланади.
3. шарҳланаётган модда мазмунига кўра агар гаров нарсасининг 
мулкдори бўлмаган шахс уни гаровга қўйган бўлса, шартнома кучга 
эга бўлади ва у фақат виндикацион даъвони қаноатлантириш учун 
мол-мулк бу шахсдан олиб қўйилган ҳолдагина бекор бўлади. Бу 
ашёнинг мулкдоpи ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкинлигини 
белгилайдиган ЎзР ФК 266-моддасига зиддир. Ашёнинг уни ноқо-
нуний эгаллаган шахс томонидан гаровга қўйилиши ҳақиқий 
эмасдир. Ҳақиқий мулкдор ўз ашёсини бировнинг ноқонуний эгали-
гидан талаб қилиб олишидан ёки олмаслигидан қатъий назар, у ҳеч 
қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
мол-мулк аслида, жиноят ёхуд бошқа ҳуқуқбузарлик содир 
этганлик учун гаровга қўювчидан олиб қўйилган ҳолларда ушбу 
мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади. Ушбу ҳолларда 
гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан 
илгари бажаришни ҳамда унга етказилган зарарлар қопланишини 
талаб қилишга ҳақли.
4. шарҳланаётган модданинг 3-қисми ушбу модданинг 1 ва 
2-қисмларида назарда тутилган ҳолларда гаровга олувчини гаров 
билан таъминланган мажбуриятини муддатидан олдин ижро этили-
шини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишини белгилайди.


667
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   299   300   301   302   303   304   305   306   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling