Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
4-§. КАФИЛЛИК
292-модда. Кафиллик шартномаси Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. 1. Кафиллик қарздор мажбуриятларининг бажарилиши учун учинчи шахс – кафил жавобгар бўладиган ҳуқуқий муносабатдир. мазкур ҳолатда «жавобгар бўлади» деган ибора фақат мулкий жавобгарликни назарда тутади ва у қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида кафилда жавобгарликни вужудга келтиради. Бошқача қилиб айтганда, агар қарздор ўз мажбурият- ларини бажармаса ёки тўлиқ бажармаса, кафил қарздорнинг мажбу- риятларини бажаришга мажбур бўлади. 680 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ шунга ўхшаш муносабат гаровда ҳам намоён бўлади, қачонки гаровга қўювчи сифатида қарздор эмас, балки учинчи шахс чиқса, у ўз мулкини қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлашга беради ва ашёвий кафил деб аталади. Агар гаровда ашёвий кафил мажбуриятлар бажарилишини гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобига таъминласа, унда кафиллик шартномасини тузиш ҳолларида кафил қарздорнинг мажбуриятларини бажармаган ҳолларда бутун мулки билан жавоб беради. 2. Кафиллик асосий шартнома бўйича кафил ва кредитор ўртасида тузиладиган шартномага асосан вужудга келади. шарҳланаётган модда кафиллик шартномаси субъектларини чекламайди, шунинг учун томонлар сифатида ҳар қандай шахслар бўлиши мумкин. Бу ҳолда юридик шахслар кафил сифатида чиқишлари мумкин, агар бу қонун ҳужжатларига, уларнинг таъсис ҳужжатларига ва фаолиятининг мақсадларига зид бўлмаса. масалан, модомики улар давлат унитар корхоналарининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлмаса, давлат унитар корхоналари бошқа шахснинг мажбуриятлари бўйича кафил бўлиши мумкин эмас. шунингдек, бюджет ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектларнинг кафили бўла олмайди, чунки улар мақсадли тартибда ажратиладиган бюджет лимити чегарасида маблағ билан таъминланади. шарҳланаётган модда ҳам мавжуд вазиятлар бўйича, ҳам кел- гу сида вужудга келадиган мажбуриятлар бўйича кафиллик имко- ниятига йўл қўяди. мазкур модданинг 2-қисмида кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши бевосита назарда тутилади. Келгусида вужудга келадиган мажбуриятлар бўйича кафилликка, фақат бундай мажбуриятнинг олдиндан аниқ таърифи, батафсил маълумотлари ва унинг ҳажмини аниқлаш мумкин бўлган ҳолдагина йўл қўйилади. Бу кафиллик шартномасида бажарилиши учун кафил жавоб берувчи қарздорнинг мажбуриятини кўрсатиш зарурлиги билан боғлиқдир. Яъни келгусида вужудга келадиган мажбурият ҳам ФК 234-моддасида ўрнатилган мажбуриятлар тушунчасига мувофиқ бўлиши керак. шундай қилиб, мажбуриятнинг аниқ таърифи кафиллик шартномасининг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. 3. шарҳланаётган модданинг 3-қисми кафиллик шартнома сининг шаклини белгилайди. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. 681 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 26 июлдаги 104-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг кафиллик тўғрисидаги нормаларини қўллаш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш амалиётининг баъзи масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-иловаси, кредитор томонидан қарздор ва кафил тузган ёзма ҳужжатда бажарилган кафилликни қабул қилиш тўғрисидаги имзо кафиллик битимининг ёзма шаклига риоя қилинган деб ҳисоблашга асос бўлади деб кўрсатилади. шунингдек, кафиллик тўғрисидаги шартлар ҳам алоҳида шарт- нома билан расмийлаштирилиши, ҳам улар таъминлайдиган маж- буриятлар бўйича шартномага киритилишлари мумкин. Бу ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling