Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

291-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан 
қондириш
Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан 
гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда 
тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади.
1. Олдинги моддада кўрсатилганидай, ушлаб қолишнинг вазифаси 
кредитор талаблари бажарилишини таъминлашга қаратилган. Ушлаб 
қолишга бўлган ҳуқуқнинг қўлланилиши ўз-ўзидан мулк ҳуқуқининг 
кредиторга ўтишини назарда тутмайди. Кредитор фақат ушлаб 
қолинган ашёнинг қийматидан ўз талабларини қондириши мумкин. 
Ушлаб қолишнинг гаров билан ўхшашлиги мазкур моддада ҳам 
таъкидланади. масалан, шарҳланаётган модда ушлаб қолиш билан 
таъминланган кредиторнинг талаблари, ушлаб қолинган ашёнинг 
қиймати ҳисобига, гаров билан таъминланган талабларни қондириш 
учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади.
Ушбу ҳолда кредиторда қачон ушлаб қолинадиган ашё ҳисобига 
ўз талабларни қондириш ҳуқуқи пайдо бўлишини аниқлаш муҳим-
дир. Ушлаб қолиш ҳуқуқи қарздор томонидан ўзининг мажбурият-
ларини бажариш муддати тугаган пайтидан бошлаб вужудга келади.
2. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни 
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредитор 
гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ундирувни қаратиши 
мумкин. Ундирувни қаратиш суд тартибида ёки гаров нарсасига 
ундирув қаратилишини назарда тутувчи, гаровга қўйилган мулкка 
нисбатан ундирувни қаратиш учун асослар вужудга келгандан кейин 
тузиладиган, гаровга қўювчининг ва гаровга олувчининг ўртасидаги 
нотариал тасдиқланган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Бундан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, ушлаб 
қолишда кредитор ундирувни қаратиш учун судга мурожаат қилиши 


679
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
мумкин ёки қарздор билан ушлаб қолинган ашёга ундирувни қара-
тиш тўғрисида нотариал тасдиқланган келишувни тузиши мумкин. 
Гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби тўғрисида янада 
батафсилроқ ФК 279–281-моддаларига бўлган шарҳларда танишиши 
мумкин.
3. Ушлаб қолиш билан таъминланган кредитор талабларини 
қондириш ҳажми ҳам гаров сингари аниқланади. ФК 268-моддасига 
мувофиқ, ушлаб қолинган ашё у қондириш пайтига эга бўлган 
ҳажмда талабни таъминлаши зарур, хусусан, бажарилишнинг 
кечиктирилиши туфайли етказилган зарарлар, неустойка, фоизларни 
қоплаши, шунингдек, гаровга олувчининг ушлаб қолинган ашёни 
сақлаш ва ундириш бўйича харажатларни қоплаш.
Агар ушлаб қолинган ашёни сотишдан олинган сумма кредитор-
ларнинг барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, 
унда кредитор қарздордан кредитор олдидаги унинг қарздорлиги бир 
қисмининг тўланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling