305-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш
Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги
талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда
кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда ёки унга
иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берил-
ган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсати ши
керак.
Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча
кафилга тақдим этилиши керак.
шарҳланаётган модда бенефициарнинг кафолат бўйича пул
суммасини тўлаш ҳақидаги талабини кафилга тақдим қилиш
шартларини белгилайди. шарҳланаётган модданинг 1-қисми талаб-
нинг ёзма равишда тақдим этилишининг мажбурийлигини қайд
қилади. шунингдек, талабга кафолатда кўрсатилган ҳужжатлар илова
қилинади. масалан, кафолатда, бенефициарнинг таъминлаш учун
кафолат берилган асосий мажбурият бўйича ўз мажбуриятларининг
бажарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни кафилга тақдим
қилиш зарурлиги кўрсатилган бўлиши мумкин.
Кафилга талабни тақдим этишнинг кейинги муҳим шарти прин-
ципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни
бузиши нимадан иборатлигини кўрсатишдир. Принципал томонидан
асосий мажбуриятни бажариш бўйича йўлга қўйган бузилишлари
талабда ёки унга бўлган иловада кўрсатилади. Бу бузилишлар
ҳужжатлар билан тасдиқланиши даркор.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми бенефициарнинг талаби кафо-
латнинг амал қилиш муддати давомида кафилга тақдим этилиши
кераклигини таъкидлайди. Кафолатнинг амал қилиш муддати
кафолатнинг ўзида кўрсатилади. мазкур муддат тугагандан кейин
кафолат бўйича талаблар қабул қилинмайди.
306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб чиқишда
кафилнинг мажбуриятлари
Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу ҳақда дарҳол
принципални хабардор қилиши ва унга талабнинг нусхасини барча
Do'stlaringiz bilan baham: |