Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet327/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор 
қилиш ва бажармаслик оқибатлари
мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига 
мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекс-
нинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб 
берилиши керак.
Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган 
тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шарт-
номанинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у 
иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар 
бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга 
зарарларни тўлаши шарт.
шарҳланаётган модданинг 1-қисми закалат пулининг закалат 
берув чига, яъни закалат тўлаган томонга қайтариб берилиши керак 
бўлган вазиятни белгилайди. мазкур меъёрга мувофиқ, мажбурият 
уни бажаришдан олдин бекор қилинган тақдирда закалат пули 
қайтарилади. Бунда мажбурият тарафларнинг келишувига мувофиқ 
ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида бекор қилинади.
шарҳланаётган модда закалатнинг мажбуриятлар бажарилишини 
таъминлаш бўйича функциясини ойдинлаштиради. Закалат мазкур 
функциясининг моҳияти шундан иборатки, агар шартноманинг бажа-
рилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат 
иккинчи тарафда қолади ва қайтарилмайди. Лекин шартноманинг 
бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи 
тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Агар томонларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, закалатни тўлаш, закалат билан қопланмаган сум-


698
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мада, мажбуриятларнинг бажарилмаслиги билан етказилган зарарни 
қоплашдан озод қилмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling