Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Янги кредитор ҳуқуқларининг исботи


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet330/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

316-модда. Янги кредитор ҳуқуқларининг исботи
Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб 
қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни 
амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши 
керак.
Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳуж-
жат лар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни 
бажармасликка ҳақли.
шарҳланаётган модда Фуқаролик кодексининг 313-моддасида 
келтирилган кредитор ҳуқуқининг бошқага ўтказилиши ҳақида 
қарздорни хабардор этиш тўғрисидаги меъёрнинг мантиқий давоми 
бўлиб ҳисобланади. Бунда қарздор ўз мажбуриятларини янги креди-
тор олдида бажариши учун хабарноманинг ўзи етарли эмас. мазкур 
моддада дастлабки кредитор бошқа шахсга талаб қилиш ҳуқуқини 
тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам топшириши, шунингдек, талабни 
амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотлардан хабардор 
этиши шарт.


702
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Агар талаб қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этил-
маса, қарздор янги кредитор олдида талабни бажармасликка ҳақли 
ҳисобланади.
Ушбу модданинг маъносидан талаб қилиш ҳуқуқининг янги 
кредиторга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар янги кредитор 
томонидан қарздорга тақдим этилиши келиб чиқади.
317-модда. Қарздорнинг янги кредитор талабига қарши 
эътирозлари
Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги кредиторга ўтганлиги 
ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши 
эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли.
мазкур Кодекснинг 315-моддасида дастлабки кредиторнинг 
ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда 
ва шартлар асосида ўтиши белгилаб қўйилган. Бинобарин, бундан 
шундай мантиқий хулоса келиб чиқадики, қарздорнинг ҳам ҳуқуқлар 
ўтказилгунча мавжуд бўлган барча эътирозлари сақланиб қолади. 
мажбурият бўйича кредиторнинг алмашиниши ҳеч қайси жиҳатдан 
қарздорнинг аҳволини ёмонлаштириши ёки ўзгартириши мумкин 
эмас. қарздор ўз мажбуриятини янги кредитор олдида ҳам худди 
дастлабки кредиторга қандай тарзда бажариш лозим бўлса, ўша 
тарзда ижро этади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling